Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхоналари - давлат ва ахоли ўртасидаги кўприк

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари энг олий қадрият сифатида тан олинган давлатни биз ҳуқуқий демократик давлат деб эътироф этамиз. Ўзбекистон мустақил демократик ҳуқуқий давлат сифатида жахон майдонига қадам қўйгандан буён жуда кўп вақтлар ўтди. Шахсан биринчи Президентимиз И.А. Каримов рахбарлиги остида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини мухофаза қилишга қаратилган жуда катта ишлар амалга оширилиб, юзлаб сохага доир қонун ва қонун ости хужжатлар қабул қилинди. Ушбу шарафли ва маъсулиятли йўлни давомчиси бўлган хурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвни президентлик лавозимини эгаллаганидан сўнг қисқа муддат ичида жисмоний ва юридик шахсларни қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини мухофаза қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш уларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида катта ишларни амалга оширмоқда. Бунга жуда кўплаб мисолларни келтиришимиз мумкин. Хусусан 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилингани муносабати билан ҳамда аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси иши тўғрисидаги кўплаб ижобий фикрларини эътиборга олиб, барча даражадаги давлат органлари фаолиятида «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрь кунги ПФ-4904-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

2016 йил Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг янги босқичига ўтди десак адашмаган бўламиз. Хусусан www.mygov.uz ва www.pm.uz каби виртуал қабулхоналарни очилиши халқ билан мулоқатни янги босқичга кўтарди. Интернет тармоғи ривожланган бир пайтда мурожаатнинг бу каби усули халқ учун энг қулай ва сифатли хисобланади. Бундан ташқари мазкур фармон энг аввало давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан боғлиқ ишни ташкил этишда уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига, расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларини олдини олишни кўзлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрь кунги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ Қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Ушбу тузилмаларни асосий вазифалари қуйидагилардан иборат.

аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Ҳукуматга, давлат бошқаруви органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа давлат ташкилотларига ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш;

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш;

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали ўтказиш;

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг қайд этилиши, умумлаштирилиши, тизимлаштирилиши ва кўриб чиқилиши устидан назорат қилиниши бўйича ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш ва юритиш йўли билан мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш.

Мазкур Фармон билан барча даражадаги Халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ходимлари ҳисобланади. Бу эса қабулхона ходимларига ўзига хос дахлсизлик ҳуқуқини ҳамда уларни эркин ва мустақил фаолият олиб боришига имкон беради.

Шуниси алохида эътиборлики мазкур фармон билан давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик талаблари ва нормаларини бузганликлари учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган жавобгарлик хусусида қатъий огоҳлантирилди.

Хулоса қилганда, Президентимиз Ш.М.Мирзиеёв ўзининг оқилона сиёсати орқали халқ дардига қулоқ солиш ва аждодларимиз орзу қилган ҳуқуқий демократик давлат қуришни мақсад қилиб кўзлаган. Фикримизча ушбу эзгу-истакларни рўёбга чиқариш учун ҳаммамиз бирдам бўлиб харакат қилсак кўзланган мақсадга албатта эришамиз.

 

                   

Муаллиф: М.Абдухолиқов, Асака туман 2-ФҲДЁ бўлими мудири