Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхонаси – мулоқотнинг энг самарали усули

 Бугун мамлакатимизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш, ҳуқуқий-демократик жамиятни шакллантириш жараёни жадал олиб борилмоқда. Бунинг учун зарур ҳуқуқий асослар яратилди, жаҳондаги илғор тажрибалар асосида халқимиз менталитетига, миллий ва тарихий қадриятларимизга мос тегишли қонунлар ишлаб чиқилди. Бунинг баробарида юртдошларимизнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлиги, маданияти юксалмоқда. Тарихдан маълумки, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билган халқ ҳамма даврларда ҳам тараққиётнинг олдинги сафларида бўлган. Шу маънода инсон манфаати, хақ-ҳуқуқлари ҳимояланган, фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, меҳнат қилиши учун кенг имкониятлар яратиб берилган юртимиз кундан-кунга юксалиб бораётганлиги барчамизни қувонтиради.

Мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ҳар бир йил юртимизда маълум бир ном билан аталиши, давлат дастури қабул қилиниб, ана шу йўналишда кенг кўламли ишларни амалга оширишдек ҳайрли анъана шаклланди.  Ушбу анъана бутун халқимизнинг хоҳиши билан ҳамоҳанг эканлиги билан янада аҳамиятлидир.

Инсон – ҳаёт гултожи! Унинг ҳуқуқ ва эркинлиги, манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мустақиллик йилларида давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бўлиб келмоқда, амалга оширилаётган жамики эзгу саъй-ҳаракатлар ҳар бир фуқаронинг эмин-эркин, бахтиёр ва фаровон турмуш кечириши, муносиб шароитларда меҳнат қилиши ва кексайганда меҳнатларининг роҳатини кўриб, фароғатда яшашини таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев томонидан жорий йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги эса юртдошларимиз томонидан юқори кўтаринкилик билан кутиб олинди.

Мамлакатимиз раҳбари йилнинг айнан ана шундай номланишидан кўзланган мақсад ва вазифаларга тўхталиб, "...давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор”, дея таъкидладилар. Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда "Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш вазифасини қўйдилар. Халқ билан мулоқотдан кўзланган мақсад халқ ичига кириш, уларнинг муаммоларини тинглаш, манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдир. Мулоқот ва манфаат тушунчаси халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган тамойилга асосланади.

Халқ қабулхоналари ҳар бир ҳудуддаги вазиятни, аввало, қонун, фармон ва қарорлар ижросини аҳолининг кенг қатламига етказиш, уларнинг самарадорлигини янада оширишда муҳим қадам бўлишига шубҳа йўқ. Бу саъй-ҳаракатлар инсон манфаатларини таъминлашга, дунёдаги ривожланган давлатлар қаторига кириш, халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш йўлида хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шу билан бирга, Президентимизнинг 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш борасида билдирган таклифи давлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, амалиётда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориш тартибини жорий қилишга доир устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиз. Зеро, бундай тартиб инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг, суд-ҳуқуқ соҳасида расмиятчиликка ва коррупцияга қарши кураш олиб боришнинг муҳим кафолати ва зарур шартидир.

Шу маънода айни кунда ташкил этилаётган "Халқ қабулхоналари" давлат идоралари раҳбарлари, сиёсий партияларни аҳолининг кенг қатлами билан янада яқинлаштиришнинг самарали механизмига айланишига хизмат қилади.

Бу борада вилоятимизда, хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам қабул кунлари ҳамда ишонч телефонлари ташкил этлган бўлиб, улар орқали аҳоли мурожаатлари қабул қилинмоқда, яъни халқ билан мулоқот тизими йўлга қўйилган. Мурожаатлар мутахассилар томонидан ўрганилиб, фуқароларни қийнаётган, уларнинг турли соҳалардаги фаолиятларига тўсқинлик қилаётган муаммоларнинг айримлари шу вақтнинг ўзида ечимини топмоқда, айримлари эса қонунлар доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ўз навбатида аҳолисининг давлатимизга, адлия идорасига ишончи ортишига хизмат қилмоқда. Қолаверса, ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати, унинг тақдири ётади. Ана шундан келиб чиқиб, ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолаётгани йўқ. Бундан ташқари, нотариал идорамиз мутахассислари мурожаат қилувчилар билан суҳбатларда, турли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Мухтасар айтганда, Халқ қабулхоналари, халқ билан мулоқот тизими фаолияти жорий йилда янада юқори босқичга кўтарилади. Бу албатта, жамиятимизда қонун устиворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.


Муаллиф: Д.Қодирова, Андижон шаҳар 3-сон ДНИ катта нотариуси.