Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхоналари-очиқ мулоқотнинг муҳим механизми

Эркин ва фаровон давлат қуриш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар моҳияти ва аҳамиятига кўра тобора кенг қамров касб этмоқда.


Бинобарин, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилнинг мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши замирида ҳам барча соҳада инсонпарвар, демократик тамойиллар устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон шаънини улуғлаш, айниқса, давлат органларининг халқ олдидаги ҳисобдорлигини кучайтириш мақсадлари мужассамлашган.

2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинди. Ушбу таклифни тизимимиз ходимлари ҳам хурсандчилик билан кутиб олди. Бу Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошлаб берган инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиши каби эзгу ғоянинг мантиқий давоми бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириши билан бир қаторда, қонун устуворлигини таъминлаш, давлат органларининг одамлар билан доимий мулоқатини ўрнатишни ташкил этишга  хизмат қилиши билан долзарб аҳамият касб этди. Айни чоғда ушбу Фармон ”Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар  жамият ва фуқаролар олдида маъсулдирлар” деган конституциявий тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг  сифат жиҳатидан  янги тизими жорий этилишининг ҳуқуқий асоси бўлди. Фармонга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси жорий этилмоқда. Халқ қабулхоналари Қорақапоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда тузилаётгани, халқ билан мулоқотни таъминлашда улкан, пухта ўйланган тизим бўлмоқда десак муболаға бўлмайди.
                Ҳар бир туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари” ташкил этилиши ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш одамлар билан очиқ мулоқотда бўлиб, аҳолини ўйлантираётган масалалардан бохабар бўлиш, фуқаролар мақсад ва манфаатларини рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутади. Айниқса, бундай қабулхоналарнинг сиёсий партиялар тизимида ҳам фаолият кўрсатиши партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмаларининг халқ манфаатлари йўлидаги ташаббусларини, саъй-ҳаракатларини янада кенгайтириш имконини беради. Шу билан бирга, сиёсий партиялар ва барча даражадаги халқ вакилларининг масъулиятини, аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини ҳам оширади. Зеро, халқ вакили ҳақиқий маънода одамларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмакдош бўлиши, шунингдек, аҳолининг ўй-фикрларини, таклифларини қуйидан юқори бўғинга олиб чиқиб, аниқ натижага эришишга интилиши лозим. Ана шундай масъулиятли вазифаларни амалга оширишда ташкил этилажак “Халқ қабулхоналари”  депутатлар учун ҳам айни муддао. Зеро, бу қабулхоналар ҳар бир ҳудуддаги вазиятни, аввало, қонун, фармон ва қарорлар ижросини, аҳолининг кенг қатламига етказиш, уларнинг самарадорлигини янада оширишда муҳим қадам бўлади. Бу эса, ўз навбатида, инсон манфаатларини таъминлашга, дунёдаги ривожланган давлатлар қаторига кириш, халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш, Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтириш йўлидаги ишларимизни изчил давом эттиришга асос бўлади.
                Бу қонун, фармон ва қарорлар ижросини амалда таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний мканфаатларини рўёбга чиқариш, одамларнинг ижтимоий кайфиятини баҳолаш имконини беради. Шу билан бирга, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг дунёдаги  ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашини кафолатлашдир.     Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари мамлакатимизнинг барча маъмурий худудларида тузилиши белгилангани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  виртуал қабулхонаси ташкил этилгани ҳар бир шахснинг ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун янада кенг шароитлар яратиб берилишига хизмат қилади.

 Бу билан давлат  инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқларини олий қадрият сифатида тан олган ҳолда, фуқаронинг ҳар бир мурожаатини эътиборсиз  қолдирмасликни таъминлайди. Шу билан бирга, ҳуқуқни қўллаш  амалиётида қандай бўшлиқлар мавжудлигини аниқлаш имконини бериб, амалдаги қонун хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига асос бўлади.

Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида жойларда унинг мазмун моҳияти, аҳамиятини кенг тарғиб этишимиз лозим. Ушбу Фармон ижросини таъминлаш  тизимимиз ходимларидан ҳам  катта маъсулият талаб этади.Умуман айтганда, халқ билан мулоқот  тизимимиз ходимларининг  қонун ижодкорлиги  фаолиятини янги босқичга  кўтаради.


Муаллиф: Д.Зарипова Хонқа тумани ФҲДЁ бўлими мудири