Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхоналари давлат ва аҳоли ўртасидаги кўприк вазифасини ўтайди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида 2017 йилни мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилар экан, “Аввало, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор” дея алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, ҳар бир туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш зарурлигини ҳам қайд этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аввало юқоридаги фикрларнинг ҳаётий ифодасини таъминлаш, қолаверса, аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси иши тўғрисидаги кўплаб ижобий фикрларини эътиборга олиб, барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадда Президентимиз 2016 йил 28 декабрь куни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармон эса “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва фаолият юритиш тартиб-таомилларини муфассал белгилаб берди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси тузилади.

Эътироф этиш керак, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Ҳукуматга, давлат бошқаруви органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, бошқа давлат ташкилотларига ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш, келиб тушган мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, келиб тушган ва тегишлилиги бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш, жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали ўтказиш, келиб тушаётган мурожаатларнинг қайд этилиши, умумлаштирилиши, тизимлаштирилиши ва кўриб чиқилиши устидан назорат қилиниши бўйича ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш ва юритиш йўли билан мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Фармоннинг 6-бандига мувофиқ, давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик талаблари ва нормаларини бузганликлари учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган жавобгарлик хусусида қатъий огоҳлантирилди.

Айни пайтда ҳар бир вазирлик, қўмита ва идораларда юқоридаги Фармон ижросини таъминлашга қаратилган қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 31 декабрдаги 270-сонли буйруғи ҳам ана шу мақсадда қабул қилинди. Шунга асосан, вазирлик ва барча вилоятлар адлия бошқармаларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабуллар жадвали ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Шунингдек, мурожаатларни таҳлил қилиб, энг кўп учраётган қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, бунинг учун эса ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кучайтириш вазифаси юклатилди.

Ўз маърузасида Президентимиз Халқ қабулхоналари ҳақида яна бир бир тўхталиб, “Бизнинг асосий мақсадимиз – “Халқ қабулхоналари”га қилинган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим яратишдан иборат” деган фикрни билдирди. Бу эса ҳеч шубҳасиз Бош қомусимизнинг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр – қиммати ва бошқа дахлсиз  ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади” дея қайд этилган сўзларнинг ҳаётий ифодасини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Зеро, қонун устуворлиги таъминланган, инсон омили олий қадрият саналган жамиятда тараққиёт ҳам бардавом бўлади.


Муаллиф: У.Қодирова, Марғилон шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси