Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхоналари-давлат ва аҳоли ўртасидаги кўприк

Маълумки, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб юртимизда  инсон манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқ ва  эркинликларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Хусусан, олий қадрият сифатида эътироф этилган инсонни эъзозлашга, жамиятда муносиб умргузоронлик қилишига доир ислоҳотлар ҳаётимизга изчиллик билан татбиқ этиб борилмоқда.

Жумладан, кириб келган янги 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея эълон қилиниши бунинг яққол далилидир. Мазкур йилда юртимизда инсон, унинг ҳаёти, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас эканлиги яна бир бор исботини топиши, шўбҳасиз.

Шунингдек, давлат ҳокимияти ва  бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасида мулоқот ўрнатиш, аҳоли манфаатларини таъминлаш, фаровонлигини юксалтириш, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш ҳамда уларни самарали рўёбга чиқаришда янги босқични бошлаб беришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида шундай дейди: “Биз аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган давлат идоралари фаолиятида одамлар билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтиш ҳақида ўйлаяпмиз. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарлари аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади.

Шу билан бирга, ҳар бир туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлашимиз зарур.” 

Дарҳақиқат, бугунги кунда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш мақсадида “Халқ қабулхоналари” фаолияти йўлга қўйилмоқда. Ушбу  “Халқ қабулхоналари” одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш каби эзгу мақсадга, шунингдек, аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 


Муаллиф: С.Абдурахмонов, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходими