Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Аҳамият беринг!
2017 йил шиддатли ислоҳотлар йили

10Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура ва “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда “2017 йил шиддатли ислоҳотлар йили” рисоласи тайёрланди.

Мазкур рисола ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил давомида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар таҳлилига чуқур ва атрофлича тўхталиб ўтилган бўлиб, ундаги маълумотлар қисқача ахборот шаклида, инфографикалар кўринишида ҳамда фотосуратлар орқали тақдим этилган.

10Рисоланинг асосий қисмида ўтган бир йил давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, суд-ҳуқуқ, қишлоқ хўжалиги, нефть ва газ, кимё, кончилик, энергетика, қурилиш, архитектура, соғлиқни сақлаш, йўл-транспорт, тўқимачилик, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилган муҳим ишлар, шунингдек, Давлат раҳбарининг 2017 йил давомида хорижий давлатларга қилган ташрифлари ҳамда Ўзбекистонга ташриф буюрган бир неча давлат раҳбарлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар етакчилари ҳақидаги маълумотлар ҳамда улар ўртасидаги келишувлар батафсил ёритилган.

Мазкур рисоланинг яна бир ўзига хос муҳим жиҳати шундаки, унда чет эл сиёсатчилари, таҳлилчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга берган баҳолари ва билдирган фикр-мулоҳазаларига кенг ўрин берилган.

 

Қўшимча маълумот учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” нашриётига мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: 0 (371) 268-28-56, 268-28-57

Факс: 0 (371) 268-28-43, 268-28-41.

 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати