Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидаги вакант штат бирликларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдириш ойлиги

Адлия вазирлиги **январь ва февраль** ойлари “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидаги вакант штат бирликларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдириш ойлиги” деб эълон қилади.

Ушбу тадбирдан мақсад давлат органлари ва ташкилотларида бўш турган юридик хизмат ходими лавозимларини малакали ҳуқуқшунос кадрлар билан тўлдириб, улар фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг ролини ошириш ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг қарорлари билан юридик хизмат ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари сезиларли даражада кўтарилди, уларнинг лавозим маошларига узоқ муддат хизмат қилганлиги ва мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақлар жорий қилинди ҳамда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлар жорий қилинди.

Барчани ушбу ойда фаол иштирок этиб, олий юридик маълумотга эга бўлган номзодлар ҳақидаги маълумотномани ҳудудий адлия органларига тақдим этилишида амалий ёрдам кўрсатишни сўраймиз. Номзодлар ҳудудий адлия органлари томонидан вакант штат бирликлари мавжуд бўлган давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиниши юзасидан тавсия қилинади.

Ушбу эълонни барча ҳуқуқшуносларга етказиш сўралади.

Номзодларнинг резюмелари **yurxizmat@minjust.gov.uz** электрон почта манзилига юборилиши мумкин.

Мурожаат учун адлия органлари телефон рақамлари:

1.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(0371) 233-58-06

2.

Қорақалпоғистон Республикаси

(0361) 223-63-98

3.

Андижон вилояти

(0374) 223-49-02

4.

Бухоро вилояти

(0365) 223-21-54

5.

Жиззах вилояти

(0372) 223-55-73

6.

Қашқадарё вилояти

(0375) 223-12-50

7.

Навоий вилояти

(0436) 223-44-10

8.

Наманган вилояти

(0369) 227-52-00

9.

Самарқанд вилояти

(0366) 233-58-61

10.

Сирдарё вилояти

(0367) 225-00-93

11.

Сурхондарё вилояти

(0376) 223-26-43

12.

Тошкент вилояти

(0371) 253-71-51

13.

Тошкент шаҳри

(0371) 262-51-51

14.

Фарғона вилояти

(0373) 241-75-46

15.

Хоразм вилояти

(0362) 228-65-75

Ёки қисқа 1008 рақамига боғланишингиз мумкин.