Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимининг такомиллашуви жамиятда қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилади
28 февраль

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида Тошкент шаҳридаги давлат органлари маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул шахслари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

Идоралараро кенгаш ҳудудий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
28 февраль

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ҳудудий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Фермер хўжаликлари, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашга оид масалалар
28 февраль

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг мажлислар залида  “Фермер хўжаликлари, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашга оид масалалар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган вазифалар
27 февраль

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни амалга ошириш бўйича вилоят комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Идоралараро кенгаш йиғилиши
27 февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси ва Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган  вазифаларни амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Идоралараро ҳамкорлик
27 февраль

Жиззах вилоят адлия бошқармасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг ҳудудий комиссияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.   

“Билим карвони” рўйхатдан ўтказилди
27 февраль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 27 февраль куни “БИЛИМ КАРВОНИ” нодавлат нотижорат илмий муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ташкил қилинди
24 февраль

“Тараққиёт стратегияси” маркази таъсисчиларининг йиғилишида Марказ Ижрочи директори этиб, Бурханов Акмал Эшондедаевич сайланган.

Фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашга оид масалалар
23 февраль

Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида Навоий вилояти Кармана тумани ҳокимлиги мажлислар залида аграр соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, фермер хўжаликлари, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашга оид масалалар юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
23 февраль

Унда оммавий ахборот воситалари ходимларига давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонининг   аҳамияти, унда белгиланган устивор йўналишлар, хусусан жорий йил дастурининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари тўғрисида зарур маълумотлар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.Икрамов ва Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шен билан бўлиб ўтган учрашуви тўғрисида МАЪЛУМОТ
23 февраль

2017 йилнинг 22 февраль куни Адлия вазирлигида адлия вазири М.Икрамовнинг Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шен билан эҳтиром учрашуви бўлиб ўтди.

Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг долзарб масалалари
22 февраль

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Дўрмон”маданият саройида “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимининг такомиллашуви жамиятда қонун устуворлигини таъминлайди
22 февраль

Тошкент шаҳар юридик коллежида талабалар ва ўқитувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Фермерлар учун маърифий тадбир
22 февраль

Адлия вазирлигининг ташаббуси билан жорий йилнинг 16 февраль куни Андижон Қишлоқ ҳўжалик институтида  минтақаларда аграр соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, фермер хўжаликлари, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашга оид масалалар юзасидан ўқув семинар ташкил этилди.

Давлат рўхатидан ўтказилди
22 февраль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 18 февраль куни Кинематографияни ривожлантиришга кўмаклашиш маркази давлат рўйхатидан ўтказилди.

Вояга етмаганлар доимий назоратда
21 февраль

Жомбой туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 январдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 13-сонли қарори асосида ҳудуддаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг  2016 йил сарҳисобига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Юридик хизмат таклмиллашмоқда
21 февраль

Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Андижон Давлат Унивеситетида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги  “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятинига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Фермерлик ҳаракати – тараққиёт омили
17 февраль

Адлия вазирлиги томонидан Фарғона вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси мажлислар залида “Аграр соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, фермер хўжаликлари, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашга оид масалалар”га бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

ҚАРОРЛАР МАЗМУН-МОҲИЯТИ АҲОЛИ ВА ИЖРОЧИЛАРГА ЕТКАЗИЛМОҚДА
17 февраль

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2750-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг мазмун моҳиятини ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Қўшимча ваколат – юксак эътибор намунаси
16 февраль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказиш мақсадида семинар ўтказилди.

Юридик хизмат такомиллаштирилмоқда
16 февраль

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни янада такомиллаштириш, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви органлари, давлат ташкилот ва муассасаларининнг юридик хизмат ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолияти ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизми янада такомиллаштирилди
16 февраль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Жиззах вилоят адлия бошқармасида Президентимизнинг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш мавзусида семинар ўтказилди.

Юридик хизмат такомиллашаяпти
15 февраль

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлислар залида республика давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари ва кадрлар бўйича мутахассислар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларининг ижро этилишини самарали ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари
15 февраль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Фарғона вилоят адлия бошқармасида Президентимизнинг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказиш мавзусида семинар ўтказилди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да фуқаролар билан ўзаро муносабат
15 февраль

Тошкент шахар адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Бошқарманинг 2016 йилдаги фаолияти сарҳисоби   ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”даги вазифаларига бағишланган   матбуот анжумани ўтказилди.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишнинг афзалликлари
15 февраль

Адлия вазирлиги ташаббуси билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида жорий йилнинг 14 февраль куни Наманган вилоятида аграр соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, 

Қарорларнинг мазмун-моҳияти ижрочилар ва аҳолига етказилмоқда
15 февраль

Навоий вилоят Суд ижро департаментида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Навоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларнинг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказиш мақсадида давра сухбати ўтказилди.

Давлат хизматлари такомиллашмоқда
14 февраль

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматларини кўрсатиш соҳаси янада ривожланиб, такомиллашиб бормоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари
10 февраль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Президентимизнинг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказиш мавзусида семинар ўтказилди.

Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботи
10 февраль

Республика Адлия вазирлиги томонидан Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларнинг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказиш мақсадида давра сухбати ўтказилди.