Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Навбатдаги сайёр қабул Тошкент шаҳрида ташкил этилди

10Жорий йилнинг 25-26 декабрь кунлари адлия вазири Р. Давлетов, вазир ўринбосари А. Ташкулов, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Х. Очилов ҳамда бошқа масъул ходимлар, мутасадди идора ва ташкилотлар ходимлари иштирокида Олмазор туманидаги Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей биносида, Яккасарой туманидаги Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида пойтахтимиз фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур очиқ мулоқотга 168 нафар фуқаролар иштирок этишиб, ўз ечимини топмаган муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар билан чиқишди.

10Учрашувларда фуқаролардан қабул қилинган 111 та мурожаатлар хусусиятига кўра, раҳбар ходимларнинг ҳатти ҳаракатидан норозилик, ҳуқуқий идоралар ва суд қабул қилган қарорлардан норозилик, уй-жой ва ер, моддий ёрдам ва нафақа, соғлиқни сақлаш, иш ва иш ҳақи, тадбиркорлик, электр, газ ва ичимлик суви таъминоти бўйича, оила ва маҳалла, паспорт-виза, объект қуриш, кўчириш ва реконструкция масалалари билан боғлиқ ҳолатларни ташкил этади.

Мурожаатларнинг 33 таси жойида ҳал этилди. 78 та мурожаат эса адлия органлари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда.

Сайёр қабулларда келиб тушган ҳар бир мурожаат шахсан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган ҳамда ўз ечимини топиш учун барча ташкилий чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

                                         10


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати