Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Доимий рўйхатга ва вақтинчалик ҳисобга қўйиш тартиби соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

 1)  Эндиликда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун турар жой ҳужжатлари, уй-жой мулкдорининг аризаси, никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилмайди.

 

2) Тошкент шаҳар ва Токшент вилоятида доимий пропискага қўйишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши умуман бекор қилинди:

         - эр-хотиннинг амалда яшаган жойида уларнинг камида бир йил биргаликда яшаганлиги тўғрисида маҳалла йиғини раиси ва профилактика инспектори томонидан имзоланган маълумотнома;

- Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда лавозимга тайинланганлик, тасдиқланганлик, сайланганликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари;

- давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари;

- лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.

 

3) Қуйидаги ҳолларда вақтинчалик ҳисобга қўйиш учун турар жой ижара шартномаси ёки турар жойдан текин фойдаланиш шартномаси талаб этилмайди.

- фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилганда;

- Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати