Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Тошкент вилоятида намунавий тўйлар лойиҳаси давом этмоқда

10Муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнингтомонидан жорий йилда Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларига қилган ташрифлари давомида тўй-ҳашам ва маракалардаги исрофгарчилик, дабдабабозлик ҳолатларига чек қўйиш, тўйларни миллий урф-одатлар ва анъаналарни унутмаган ҳолда ташкиллаштириш юзасидан топшириқберилган эди.

Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Тошкент вилоят адлия бошқармаси ҳокимликлар, хотин-қизлар қўмиталари, мусулмонлар идораси вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашлари аъзолари билан ҳамкорликда доимий равишда зарур чора-тадбирлар кўрмоқда.

10Жумладан, мазкур ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари тузилиб, жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиш орқали доимий равишда кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда ва тавсиявий ҳарактерга эга бўлган кўрсатмалар берилмоқда.

Ушбу учрашувлар давомида муҳтарам Президентимизнинг фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, тўй-ҳашамларни миллий урф-одатлар руҳида ўтказиш орқали исрофгарчиликка ва ортиқча дабдабабозликка йўл қўймаслик юзасидан берилаётган зарур тавсиялар ҳалқимиз томонидан ижобий кутиб олинмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар натижаси ҳамда кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, Тошкент вилояти миқёсида “Намунавий тўйлар” лойиҳаси остида доимий равишда никоҳ тўйлари ўтказиб келинмоқда ва ушбу намуна вилоят бўйича оммалаштирилмоқда.

10Хусусан, жорий йилнинг 1 - 4 декабрь кунлари Тошкент вилоятининг Чиноз, Оққўрғон, Пискент, Юқоричирчиқ ва Қуйичирчиқ туманларида юқоридаги каби “намунавий тўйлар” ўтказилди.

Ёш келин-куёвларнинг бахтли онлари туман ФҲДЁ бўлимлари томонидан тантанали равишда қайд қилиниб, никоҳланувчи ёшларга янги ҳаёт бўсағасига кириш учун айтилаётган тилак ва истаклар билан бир қаторда уларга оила психологияси, ёшларнинг оиладаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёш авлод тарбиясига оид китоблар ҳам туҳфа этилди.

Бундай ихчам тарзда ўтган тўй маросимларида тўйхона эгалари ва ёшларнинг алоҳида кўтаринки кайфиятда бўлиши, унинг ўйин-кулги ва алоҳида бир файз билан ўтганлиги кузатилиши билан бар қаторда, оила бюджетини иқтисод қилиниши ҳамда ёш оила ҳаётининг молиявий барқарорлигини оширилишига замин яратганлигини кўрсатиш жоиз.

Ушбу тўй маросимлари марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

10Хулоса ўрнида давлатимиз раҳбарининг “Тўй-маърака – бу фақат шахсий иш эмас, балки ижтимоий масала” деган фикрларини таъкидлаган ҳолда бу каби маросимларни ўтказиш маълум бир чекловларни назарда тутмаслигини, балки тўй-ҳашамларни ихчамлаштириб, исрофгарчиликга йўл қўймасдан ўтказиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва бугунги кунда юртдошларимизга барча имкониятлар эшиги очиқлигини кўрсатиш лозим.

Қолаверса тўй-ҳашамларни ўтказишда турли ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш натижасида иқтисод қилинган маблағларни келгусида оила манфаатлари йўлида, ёшларнинг бахти ва келажаги учун сарфлаш мақсадга мувофиқдир.

Тошкент вилояти бўйича “намунавий тўйлар” лойиҳаси асосида тўй-ҳашамларни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.

 


 

Муаллиф: Тошкент вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими