Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юридик хизмат ходимларига навбатдаги мартаба даражалари берилди

10Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан адлия вазирининг 2017 йил 4декабрдаги буйруғи билан давлат органлари ва ташкилотларининг 51 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Адлия вазирлигида ушбу буйруқюридик хизмат ходимларига Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи томонидан ўқиб эшиттирилди.

10Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Юридик бошқармаси бошлиғи Ш.Шадманкуловга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти юридик хизмати бош юрисконсульти А.Мубараковга“2-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази юрисконсульти Х.Машарипов ҳамда Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси давлат корхонаси юридик хизмати етакчи юрисконсульти Г.Турановга“3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Ушбу буйруқда юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар – мартаба даражалари учун 2017 йил декабрь ойидан бошлабқўшимча ҳақ тўлаб бориши лозимлиги ҳам назарда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, юридик хизмат фаолиятининг такомиллашуви жамиятда қонунийликни таъминлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.


                             10 10 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати