Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Конституция – миллатимиз фаҳри

Адлия вазирлигида қутлуғ сана – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

10Тадбирда Адлия вазири Р.Давлетов сўзга чиқиб,ҳар қандай давлат жамиятнинг сиёсий институти сифатида ўзининг энг асосий ваколатлари манбасини айнан конституциядан олишини, Бош қомусимизда биринчи ўринда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ва ундан кейин давлат органлари ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўз аксини топганлигини таъкидлади.

Анжуманда қайд этилганидек, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилиши давлат органларининг халқимиз олдида масъуллигидан далолат беради. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятида ҳам айнан шу маъно мужассамлашган.

Тадбирда мустақилликнинг 26 йиллиги муносабати билан, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашда ҳамда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун 8 нафар адлия органлари ва муассасалари ходими юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

10Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармойишига асосан адлия органлари ва муассасаларининг 214 нафар ходими эсдалик нишони билан тақдирланди.

Меҳнатда намуна кўрсатган бир гуруҳ ходимларга вазирликнинг “Фахрий ёрлиқлари” топширилди.

Зеро, амалга оширилган ҳар бир эзгу иш эътибордан четда қолмайди. Ватан ва халқ учун қилинган меҳнат албатта ўз баҳосини олади.

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар камтарона мехнатларига кўрсатилган эътибордан бошлари кўкка етгани, масъулиятлари янада ортгани, қонун ижодкорлиги ва хуқуқни қўллаш соҳасида бундан кейин ҳам сидқидилдан меҳнат қилишларини эътироф этдилар.

                                 10 10


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати