Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юридик хизматлардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти яратилди

10 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига вазирликнинг расмий сайтида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратиш ҳамда унинг мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминлаш вазифаси топширилган.

Мазкур давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари тўғрисидаги ягона маълумотлар электрон базаси дастурининг ўз вақтида, сифатли ҳамда бепул бажарилишида QWERTY корхонаси дастурчилари томонидан вазирликка катта амалий ёрдам кўрсатилди.

10 Мазкур дастурда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларида фаолият юритаётган 3040 та ходимлар тўғрисида шахсий маълумотлар, уларнинг аттестациядан ўтганлиги ва малака оширганлиги ҳамда мартаба даражаларига эга эканлиги ҳамда вакант жойлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

Бугунги кунда, мазкур маълумотлар базаси Адлия вазирлигининг расмий сайти (minjust.uz/uz/interactive/vakancy/)да ҳамда www.jurist.wintech.uz сайтида жойлаштирилган бўлиб ундан ҳамма эркин фойдаланиши мумкин.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона ва барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган маълумотлар базасини яратишда қўшган ҳиссаси учун QWERTY корхонасининг директори Пономарев Дмитрий Сергеевич Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

                                                 

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати