Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Адвокатурани такомиллаштириш йўлида

Ҳурматли адвокатлар ва амалиётчи ҳуқуқшунослар!

Вазирлик томонидан Адвокатлар палатаси билан биргаликда ишлаб чиқилган адвокатлик тузилмалари статистик маълумотларининг янги шакллари лойиҳаси Сизнинг эътиборингизга тақдим этилмоқда.

Адлия вазирининг 2009 йил 15 декабрдаги 280-мҳ-сон буйруғига асосан, статистик маълумотлар 10 та шаклдан иборат бўлиб, унда тўлдирилиши лозим бўлган 150 га яқин кўрсатгичлар мавжуд.

Янги таҳрирда эса атига 43 та кўрсатгични тўлдириш ва статистик маълумотлар шакллар 4 тани ташкил этиши назарда тутилмоқда.

Статистик маълумотларнинг янги шаклларини ишлаб чиқишда тажрибали амалиётчиларнинг таклифлари ҳам инобатга олинди.

Янги шаклларнинг лойиҳалари “фейсбук” ижтимоий тармоғида кенг омма муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Агар Сизда янги шакллар юзасидан таклиф ва эътирозлар мавжуд бўлса, вазирликнинг info@minjust.gov.uz электрон почтасига (мавзу: адвокатура учун) юборишингиз мумкин.

шакллар


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати