Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони юридик хизмати ходимларига мартаба даражалари берилди
17 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан адлия вазирининг 2017 йил 13 ноябрдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони юридик хизмати ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

Аҳамият беринг!
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
17 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

Юридик хизмат ходимлари билан мулоқот бўлиб ўтди
17 ноябрь

Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш, уларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш ва малакасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда соҳада мавжуд муаммолар”мавзусида семинар тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовнинг Исроил давлати элчиси Эдуард Шапира билан учрашуви
16 ноябрь

2017 йил 16 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетовнинг мамлакатимиздаги Исроил Давлати элчиси Эдуард Шапира билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суд экспертлик фаолияти соҳаси: такомиллаштириш ва хорижий тажриба
15 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши ижросини ташкил этиш мақсадида 2017 йил 15 ноябрь куни “Суд экспертлик фаолияти соҳаси: такомиллаштириш ва хорижий тажриба” мавзусида Тошкент шаҳридаги “WYNDHAM TASHKENT HOTEL” меҳмонхонасида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежи фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилинди
14 ноябрь

Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш мақсадида 2017 йил 10 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Юридик хизматлардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти яратилди
13 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

Меҳнат органларига бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби янгиланди
13 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Меҳнат органларига бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарта тутган ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди.

Конституциямиз истиқлол маҳсули
13 ноябрь

Мана шу кунларда халқимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигини муносиб кутиб олмоқда.

Қолибларни тақдирлаш

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловдан онлайн-трансляция
10 ноябрь

2017 йил 10 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида нотариус лавозимига тайинлаш бўйича навбатдаги танлов ўтказилади.

Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик
10 ноябрь

Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салмоғи, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади.

Қолибларни тақдирлаш

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловдан онлайн-трансляция
9 ноябрь

2017 йил 9 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида нотариус лавозимига тайинлаш бўйича навбатдаги танлов ўтказилади.

Норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари
9 ноябрь

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 9 ноябрь куни вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг юридик хизмат ходимлари иштирокида “Норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида анжуман ўтказилди.

Нотариус лавозимларига танлов бўлиб ўтди
9 ноябрь

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий Малака комиссияси томонидан Тошкент шаҳридаги 5 та давлат нотариал идораларининг нотариус лавозимларига танлов бўлиб ўтди.

Люксембург оффшор ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди
8 ноябрь

2017 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адвокатурани такомиллаштириш йўлида
8 ноябрь


Ҳурматли адвокатлар ва амалиётчи ҳуқуқшунослар!

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди
8 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатининг янги таҳрири давлат рўйхатидан ўтказилди.

Эълон
7 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг шаҳар телефон линияларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жорий йилнинг 7 ноябридан 10 ноябригача вазирлик “ишонч телефони” вақтинча ишламаслиги маълум қилинади.

ДИҚҚАТ!
6 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Адлия вазирлиги музейини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 1917-1956 йиллар давомида Туркистон ўлкаси Адлия комиссарлиги,

Нотариат соҳасидаги ислоҳотлар
6 ноябрь

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Адлия вазирлигида “Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш: нотариал соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари
3 ноябрь

Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири бу тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда уларнинг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, кўриб чиқилиши таъминланади.

Эндиликда электрон рақамли имзо (ЭРИ) “ягона дарча” марказлари орқали бериладиган бўлди
3 ноябрь

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 864-сон қарорига асосан Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари рўйхатига электрон рақамли имзо сертификатини бериш хизмати қўшилди.

Doing Business рейтингида Ўзбекистон юқорига кўтарилди
2 ноябрь

Куни кеча Жаҳон банкининг 2018 йилги “Бизнесни юритиш” рейтинги эълон қилинди. Унда Ўзбекистон дунёнинг 190 та давлати ичида ўтган йилга нисбатан 13 поғона юқорилаб, 74-ўринни банд этди.

Шахсни тасдиқловчи миллий карталар: ислоҳот ва хорижий тажриба
1 ноябрь

2017 йил 31 октябрда Адлия вазирлигида Корея Республикасининг АТ махсулотларини ривожлантириш миллий агентлиги (NIPA) катта маслаҳатчиси Хичул Ан (Heechul AN) ва кичик маслаҳатчи Жонёнг Ли (Jongyeong LEE) билан учрашув бўлиб ўтди.