Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси учун тўлов ставкалари белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситалари гувоҳномалари ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномалари учун тўловлар ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб халқаро стандартлар асосида пластикдан тайёрланган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилмоқда.

Мазкур гувоҳномаларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш харажатларини инобатга олиб, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун энг кам иш ҳақининг
70 фоизи миқдорида (104 842 сўм 50 тийин), шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун  энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида
(104 842 сўм 50 тийин) тўлов ундирилиши белгиланди.

Янги намунадаги гувоҳномалар махсус ҳимоя воситаларига ҳамда  маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белгиларига (NFC Смарт-карт) эга бўлиб, уларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахслар учун эса солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) сақланади.

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. Амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2017 йил 1 октябрь — 2018 йил 31 декабрь даврида ихтиёрий равишда, 2019 йил 1 январь — 2020 йил 31 декабрь даврида— мажбурий тартибда амалга оширилади. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017 — 2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич — автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда амалга оширилади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (www.lex.uz) танишишингиз мумкин.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати