Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Буюк Британиянинг Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

10 2017 йил 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси  жаноб Кристофер Аллан  билан учрашув бўлиб ўтди.

Адлия вазири Буюк Британияни Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ҳамкорларидан бири эканлигини ва икки томонлама дўстона муносабатлар йилдан-йилга кучайиб бораётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, вазир Элчини Адлия вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари билан таништириб ўтди.

Ўз навбатида, Элчи Кристофер Аллан Р.Давлетовга ушбу учрашувни ташкил этгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада ривожланиб бораверишига умид билдирди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасидаги ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинди.

10 Адлия  вазири Р.Давлетов меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳнамолигида барча соҳаларда, шу жумладан, ҳуқуқ ва ҳуқуқий таълим соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳақида маълум қилди.   

Томонлар Ўзбекистонда одил судлов ва фуқаролик жамияти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича Ўзбекистон Адлия вазирлигининг роли масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, вазир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколати доирасидаги барча соҳаларда мулоқот ва ҳамкорлик учун тайёр эканлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида томонлар учрашув дўстона ва амалий руҳда ўтганлигини таъкидлашди.

                                     

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати