Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди

10Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан адлия вазирининг 2017 йил 3 октябрдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони ҳамда вазирлик ва идораларнинг юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Адлия вазирлигида ушбу буйруқюридик хизмат ходимларига вазир ўринбосари томонидан ўқиб эшиттирилди.

10Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Юридик бўлими мудирининг ўринбосари Ходжаниязов Атаназар Джуманазаровичга “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Юридик бўлимининг бош маслаҳатчиси Нуруллаев Қудрат Баходирович ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Юридик бўлимининг етакчи маслаҳатчиси Сафаров Фирдавс Саидовичларга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражасиберилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Юридик бошқармаси бошлиғи Мерганов Баходир Ибрагимович ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси бошлиғи Турмухамедов Алишер Улугбековичларга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

10Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси юридик бўлими бошлиғи Анваров Нозимжон Козимович, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси Суд даъво ишлари бўйича сектори мудири Махкамов Рустам Хусниддинович, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси юридик бўлими бошлиғи Орипов Самандар Аброрович, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Миразимов Сарвар Буриевичларга “1-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази юридик бўлими бошлиғи Рахманов Эркин Холмурадовичга “2-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

10Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси Ҳуқуқий таъминот бўлими етакчи юрисконсульти Иминов Умиджон Мураджанович, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси Ҳуқуқий таъминот бўлими етакчи юрисконсульти Рузметова Камила Кудратбековна, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси Суд даъво ишлари бўйича сектори бош юрисконсульти Юнусов Беҳзод Хакимжонович, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Юридик бошқармаси бош юрисконсульти Отахонов Санжар Фозилжоновичларга “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Ушбу буйруқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ юқорида кўрсатилган юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар – мартаба даражалари учун 2017 йил октябрь ойидан бошлаб қўшимча ҳақ тўлаб бориши лозимлиги ҳам назарда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, юридик хизмат фаолиятининг такомиллашуви жамиятда қонунийликни таъминлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати