Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус маърузачиси Ўзбекистонда

10 2017 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан дин ва эътиқод эркинлиги масалалари бўйича учрашди.

Учрашув чоғида Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасидаги ташаббусларини амалга оширишнинг амалий ифодаси эканлиги билдирилди.

10 Бундан ташқари, Адлия вазири Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларига содиқлигини алоҳида таъкидлади. Давлат сиёсатининг динга оид асосий устувор йўналишларига фуқароларнинг эътиқод ва виждон эркинлигини кафолатлаш, минтақалараро ва миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, жамиятда динлараро бағрикенглик маданиятини ривожлантириш киради.

   Шунингдек, БМТ махсус маърузачиси А.Шаҳидга ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик базаси тўғрисида маълумот берилди. Хусусан, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни дин ва эътиқод эркинлигини таъминлашга доир конституциявий нормалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

10 Шу билан бирга таъкидланганидек, Ўзбекистон дин давлат ва сиёсатдан ҳоли бўлган дунёвий мамлакат бўлиб, унда, шунингдек, диний ақидапарастлик ва экстремизмга, муносабатлар кескинлашувига, турли конфессия ва секталар ўртасида адоватни қўзғатишга қаратилган ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, аксарият ҳуқуқий давлатларда бўлгани каби диний ташкилотлар юридик рўйхатдан ўтиши ва шаффоф ҳисобдорликка эга бўлишларии лозим.

Бугунги кунда адлия органларида  16 та конфессияга кирувчи 2242 та диний ташкилот рўйхатдант ўтган бўлиб, улардан 2.068 таси – ислом динига, 174 таси – ноисломий ҳисобланади, шу жумладан, уларга Рус православ черкови, Христиан-баптистлар инжил черкови, Тўлиқ инжил христианлари, Еттинчи кун христиан-адвентистлари, Инжил-лютеран черкови, Рим-католик черкови, Арман-апостол черкови, Протестант черковлари, Янги апостол черкови, Ўзбекистон Инжил жамияти, шунингдек, 8 та яҳудий жамоаси, 6 та баҳай жамоаси, кришнаитлар жамоаси ва буддистлар ибодатхонаси киради.

   Диний ташкилотлар билан ҳамкорлик ва доимий  ўзаро алоқани қўллаб-қувватлаш адлия органларига уларнинг фаолиятлари амалий жиҳатларини тизимли равишда ўрганиш ва бунинг асосида мазкур соҳада қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш имконини беради.

10    Ўз навбатида, А.Шаҳид самимий қабул учун ташаккур билдириб, дунё ва ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк олим ва мутафаккирлари билан машҳур бўлган Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятига нисбатан чуқур ҳурмат билан ёндашишини таъкидлади. Шунингдек, у  Ўзбекистоннинг турли дин ва эътиқодга амал қиладиган ҳар-хил миллат ва элатларининг тинч-тотув яшашини таъминлаш борасидаги ютуқларини ижобий баҳолади.

Учрашувда ҳозирги кунда республикада мавжуд бўлган динлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш, диний бағрикенгликга оид масалалар муҳокама қилинди.

   Умуман олганда, учрашув амалий руҳда ўтди, БМТнинг махсус маърузачиси қизиқиш билдирган барча масалалар бўйича маълумот тақдим этилди.

 


 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати