Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Навбатдаги сайёр қабул Самарқанд вилоятида ташкил этилди

10Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари Адлия вазири Р.Давлетов, вазир ўринбосари А.Ташкулов, вазирлик ҳамда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Жомбой, Ургут туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида 824 нафар аҳоли билан, шу жумладан тадбиркорлар билан коррупция ва унга олиб келувчи асосий шарт-шароитларни бартараф этиш, унга қарши кураш ва олдини олишга қаратилган очиқ мулоқотлар ўтказилди.

10Зеро, коррупция – давлат ва жамиятнинг барча жабҳаларига жиддий путр етказувчи омил эканлиги, унга қарши курашиш давлат сиёсати даражасидаги долзарб масала ҳисобланиши, коррупцияни бутунлай бартараф этмасдан жамиятни ривожлантириб бўлмаслиги, фуқароларда қоррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш лозимлиги муҳим аҳамиятга эгадир.

Учрашувларда жами 271 та фуқародан мурожаат қабул қилинди ва аксарият фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 4 таси коррупцияга оид, 3 таси раҳбар ходимлар хатти-ҳаракатларидан норози, 48 таси уй-жой ва ер ажратиш, 22 таси моддий ёрдам олиш, 14 таси соғлиқни сақлаш, 11 таси иш билан таъминлаш ва иш ҳақи, 24 таси тадбиркорлик фаолияти, 22 таси электр ва газ таъминоти,  37 таси банк кредити, 18 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва судлар томонидан қабул қилинган қарорлардан норозилик, 26 таси оила, маиший ва маҳалла (йўл қурилиши), 26 таси объект қуриш, кўчириш ва реконструкция масалалари, 5 таси таълим соҳаси билан боғлиқ шикоятларни ташкил этади.

1062 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Мисол учун, Оқдарё туманидаги фуқаролар Акромов ва Холмўминовларнинг 5 нафар фарзанди учун таълим кредити ажратилиши таъминланди, Жомбой туманидаги тадбиркор С.Пўлатовага электр энергиясига улаб берилди,  Каттақўрғон шаҳридаги фуқаро Ж.Суюновга китоб савдосини ташкил қилиш учун дўкон ажратилди, Ургут туманида яшовчи фуқаро М.Гадаева ўзи яшаб келаётган қишлоғидаги 21-сонли умумтаълим мактабига ишга жойлаштирилди,  6 нафар 1-гуруҳ ногиронига махсус аравачалар берилди.

10Сайёр қабуллар ўтказилиши натижаларига кўра Самарқанд вилоятида адлия тизими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оид жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этишга доир масалаларни, шунингдек фуқаролар билан жойларда ўтказилган учрашувлар натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар давомида келиб тушган мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши белгиланиб олинди.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати