Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Адлия вазирлиги томонидан ташаббускорлик асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақидаги Қонун лойиҳаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган йиғилишдаги маърузасида “20 йил давомида шунақа тизим яратилдики, яхши-яхши кадрларни “отаси қамалган”, “акаси қамалган” деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун бола ўзи учун, ака ўзи учун, энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса бошқарувга жалб қиламиз” деб таъкидланди.

Мамалакатимизда фуқароларнинг эркин касб танлаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Меҳнат кодекси, “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Меҳнат кодексининг 6-моддасида, меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши кўрсатилган.

Бироқ, амалдаги қонунчиликда шахснинг ўзини ёки яқин қариндошларини муқаддам судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмаганлиги, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда.

Ваҳоланки, амалиётда шахсни яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 39.748 нафар махбуслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 42-моддасида, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилиши белгиланган.

Қонунда кўзланган мақсадни амалга ошириш учун эса, муқаддам судланган, жазони тўлиқ ўтаб келган шахсларни аҳлоқан тузатиш, янги жиноят содир этишининг олдини олиш, ишга жойлаштириш ва нормал ҳаётга мослаштириш масалаларини ҳал этиш лозим бўлади.

Лойиҳада Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёҳуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилишини таъқиқловчи нормани ўрнатиш назарда тутилмоқда.

Мазкур масала юзасидан хорижий давлатларнинг қонунчилиги ўрганилди.

Хусусан, Франция Республикаси Меҳнат тўғрисидаги Кодексининг L1132-1 L1132-4-моддаларида, Латвия Республикаси Меҳнат ҳуқуқининг 7-бўлимида, шахснинг судланганлиги муносабати билан камситиш таъқиқланиши белгиланган.

Шу каби, АҚШ, Буюк Британия давлатларининг қонунчилигида шахснинг судланганлиги муносабати билан камситишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Франция ва Италия қонунларида ишга кирувчи шахснинг касбий сифатлари ва маҳоратларига тааллуқли бўлмаган маълумотларни йиғиш таъқиқланиши белгиланган.

Испаниянинг Меҳнаткашлар Статусида, ходимнинг шахсий ҳаётига аралашмаслик ва уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ходимларнинг асосий ҳуқуқлари сифатида кўрсатилган.

Таклиф этилаётган қўшимча ва ўзгартиш, ватанпарвар, ташаббускор, билимли, интилувчан кадрларни бошқарувга жалб қилиш, шахсни меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади. Лойиҳа белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги
Қонун лойиҳаси юзасидан

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Т/р

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

78-модда. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги

Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди.

Қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:

ушбу Кодекс 6-моддасининг биринчи қисми талабларининг бузилиши;

иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни — тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;

Тўлдирилмоқда.

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.

шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёҳуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган йиғилишдаги маърузасида “20 йил давомида шунақа тизим яратилдики, яхши-яхши кадрларни “отаси қамалган”, “акаси қамалган” деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун бола ўзи учун, ака ўзи учун, энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса бошқарувга жалб қиламиз” деб таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Меҳнат кодексининг 6-моддасида, меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши кўрсатилган.

Бироқ, амалдаги қонунчиликда шахсни яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмаганлиги, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда.

Биргина, 2016 йилда фуқаролардан яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилганлигидан норози бўлиб 33 та мурожаатлар келиб тушди. 

Масалан, фуқаролар Ж.Шералиев, К.Абдуллаев, Б.Саидовлар оталарининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилганлар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 39.748 нафар махбуслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 42-моддасида, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилиши белгиланган.

Қонунда кўзланган мақсадни амалга ошириш учун эса, муқаддам судланган, жазони тўлиқ ўтаб келган шахсларни аҳлоқан тузатиш, янги жиноят содир этишининг олдини олиш, ишга жойлаштириш ва нормал ҳаётга мослаштириш масалаларини ҳал этиш лозим бўлади.

Хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилди.