Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жиноят содир қилишда иштирок этмаган шахснинг жиноят қуроли сифатида фойдаланилган мулкини мусодара қилишни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага асосан эндиликда фақатгина содир этилган жиноят иштирокчиси бўлган шахсга тегишли жиноят қуролларини мусодара қилиш лозим бўлади.

Лойиҳага кўра маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг хусусий мулки бўлмаган мулкни мусодара қилиш ҳам тақиқланмоқда.

Бугунги кунда Жиноят процессуал кодексининг 211-моддасига асосан жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилинади ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилинади.

Ушбу қоидадан келиб чиқиб, мулкдорлар жиноят содир этишда қатнашмаган, иштирокчи, гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкум бўлмаганлигидан қатъи назар, уларнинг мулки бўлган жиноят қуроллари мусодара қилинади.

Шу сабабли, ҳозирги кунда амалиётда мол-мулк эгаларининг содир қилинган жиноятга дахли бўлмаганлиги, мулк ижарага берилганлиги ёки ташкилотнинг хизматда фойдаланиш лозим бўлган мулкидан жиноят содир қилишда фойдаланилганлиги каби ҳолатлар инобатга олинмасдан, мулкдорлар мулк ҳуқуқидан маҳрум этилмоқда.

Шу муносабат билан, лойиҳа хусусий мулк кафолатларини таъминлашга ҳамда мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтиришга, хусусан жиноят иштирокчиси бўлмаган шахсларнинг жиноят содир этишда фойдаланилган мол-мулкини мусодара қилишнинг олдини олишга хизмат қилади.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа Ҳукуматда маъқулланиб, ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда. 


“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ–4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг
171-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Жиноят-процессуал кодексининг
211-моддасига мувофиқ, ҳукм чиқарилганлиги муносабати билан, жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги, шунингдек ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган ажрим ёки қарорлар қабул қилинганлиги натижасида, белгиланган талабларга кўра жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилинади ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилинади.

ЖПКнинг 211-моддасига асосан ташкилот ва фуқароларнинг мулки бўлган, бевосита жиноят содир қилиш жараёнида жиноятчилар томонидан фойдаланилган жиноят қуроллари мусодара қилиниши белгиланган. Мазкур мулк унинг эгалари жиноятда қатнашмаган, иштирокчи гумонланувчи ёки айбланувчи бўлмаганлигидан қатъи назар, мусодара қилинади.

Амалиётда мулк эгалари томонидан содир қилинган жиноят учун дахли бўлмаганлиги, ижарага берилганлиги ёки ташкилотнинг хизматда фойдаланиши лозим бўлган мулкининг жиноят содир қилишда фойдаланилганлиги каби ҳолатлар инобатга олинмасдан мазкур Кодекс талаблари асосида муклкдорлар мулк ҳуқуқидан маҳрум этиб келинмоқда

Ўзбекистон жаҳонда хусусий мулк
ва мулкдорлар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш кафолатлари соҳасида қатъий ўз ўрнига эга. Шунга кўра, мулк жиноят қуроли сифатида фойдаланилганда, мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолатлар бўйича мусодара қилиш мумкин эмаслигини ўрнатиш мақсадга мувофиқ.

Юқорида келтирилган асосларга кўра тегишли тузатишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам киритиш лозим.

Шу билан бирга, МЖтКнинг 27-моддаси биринчи қисмида МЖтКнинг 23-моддаси
2-бандини ҳисобга олган ҳолда “ёки” сўзидан олдин “ҳисобланган” сўзи тўлдирилмоқда.

211-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги муносабати билан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар

 

Ҳукмда, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда ашёвий далиллар масаласи қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал қилинади:

1) жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилиниши керак ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

211-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги муносабати билан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар

 

Ҳукмда, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда ашёвий далиллар масаласи қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал қилинади:

1) гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак, улар тегишли муассасага топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк унинг қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари, уларнинг ҳуқуқий ворислари ёки меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат фойдасига ўтказилади;

...

2. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган
2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

27-модда. Мусодара қилиш

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш бу ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, бу чора туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан қўлланилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлган ашёгина мусодара қилиниши мумкин.

...

27-модда. Мусодара қилиш

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш бу ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, бу чора туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан қўлланилади. Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно.

...