Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратга юқори малакали ҳуқуқшуносларни ишга таклиф қилади.

 

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

 

- олий юридик маълумот;

- Инглиз тили (IELTS 5,5 балл) ёки бошқа чет тилларини, шунингдек рус тилини билиш;

- Таҳлилий материаллар тайёрлаш қобилиятига эга бўлиш.

 

Вазифалари:

- ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва  норма ижодкорлиги соҳасида мониторинг ва таҳлиллар ўтказишда иштирок этиш, шунингдек натижаларига кўра амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

- статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда иштирок этиш;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш.

 

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган чоралар ва тўловлар:

- ойлик иш ҳақи – дастлаб 1,5 млн. сўмдан 2 млн. сўмгача, кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун 45 фоизгача қўшимчалар қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида)

- турли хил  концерт  ва театрларга чипталар  ҳамда  санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

- қонун ҳужжатлари талаблари асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага киритиш.

 Бундан ташқари:

- Мансаб лавозимларида ўсиб бориш;

- Илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкалар.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2017 йил 25 сентябрь кунига қадар ўз резюмесини kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига юборишлари лозим. Юборилаёган резюмеда номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.