Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Тиббий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларда фойдаланиладиган тиббий ускуналарнинг маънан эскирганлик даражасини аниқловчи мезонлар тасдиқланди


 

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббий ускунанинг маънан эскирганлик даражасини аниқловчи мезонларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, тиббий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар фақат Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида мавжуд бўлган тиббий ускуналар билан жиҳозланиши лозим.

Тиббий ускунанинг техник паспортида ёки ёрлиғида кўрсатилган эксплуатация муддати тугагандан кейин мазкур тиббий ускуна маънан эскирган ҳисобланади. Агар, тиббий ускунанинг техник паспортида ёки ёрлиғида эксплуатация муддати кўрсатилмаган бўлса, ушбу тиббий ускуна ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 15 йил ўтгандан кейин маънан эскирган ҳисобланади. Техник паспортида ёки ёрлиғида ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган тиббий ускуналардан фойдаланиш тақиқланади.

Тиббий фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган ишлаб чиқарилган йили кўрсатилмаган ҳамда маънан эскирган тиббий ускуналарни 2023 йилнинг 1 январь кунига қадар янги замонавий ускуналарга алмаштиришлари лозим.

Шунингдек, янги ташкил этилган тиббиёт ташкилотлари маънан эскирган тиббий ускуналардан фойдаланишлари тақиқланди.

Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 


 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати