Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ёш киноижодкорлар кенгаши рўйхатдан ўтди

Адлия вазирлиги Ёш киноижодкорлар кенгашини давлат рўйхатидан ўтказди.

Ёш киноижодкорлар кенгашининг асосий мақсад ва вазифалари ёшларнинг кинематография соҳасидаги ижодий фаолиятини биргаликда амалга оширишларига кўмаклашиш, кино воситаси орқали ёш авлод вакилларини ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уюшмаган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳисобланади.

Шунингдек, Адлия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан таъсис этилган Республика ёш олимлар кенгашини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказди.

Республика ёш олимлар кенгашининг асосий мақсад ва вазифалари замон талабларига жавоб берадиган муайян билим бўйича илмий тадқиқот изланишларини олиб бораётган ёш олимлар ва иқтидорли ёшларнинг илмий тадқиқот, ихтирочилик ва интеллектуал салоҳиятларини ривожлантириш ҳисобланади.

 

  10 10


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати