Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Адлия вазирлигида учрашув

10Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Адлия вазирлигида “Хьюман Райтс Вотч” халқаро ноҳукумат ташкилотининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда халқаро ноҳукумат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлинма раҳбари Х.Уильямсон, Марказий Осиё бўйича офис раҳбари С.Свердлов ва кузатувчилар иштирок этди.

Учрашув давомида меҳмонлар вазирликнинг мамлакатимизда жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини оширишга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ўрни ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.

10Шунингдек, давлатимиз Раҳбарининг фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик механизмини тубдан такомиллаштириш бўйича ташаббуслари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Фаолиятдаги «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойилни амалда қарор топтириш бўйича фаолият ёритиб берилди.

Халқаро ташкилот вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасига ташриф юқори баҳоланиб, мамлакатда халқаро норма ва меъёрларни ҳисобга олиб амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида аниқ тушунчага эга бўлганликлари таъкидланди.

Якунда тарафлар очиқлик ва ҳайрихоҳлик шароитида фуқаролик жамияти ривожланишига доир қатор масалалар бўйича фикрлар билан алмашишди.

                                   10 10

 


 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати