Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Нақд чет эл валютасини сотиш, майдалаш, алмаштириш ва бошқа чет эл валютасига айирбошлаш тартиби соддалаштирилди

2017 йил 5 сентябрда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритилди .

Киритилган ўзгартиришларга асосан жисмоний шахслар энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига (05.09.2017 й. ҳолатига 14 977 500 сўм ёки 1873 АҚШ доллари) тенг ёки ундан ошган суммадаги валюта операцияларини амалга оширганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тижорат банкига тақдим этишни белгиловчи талаб бекор бўлди. Эндиликда ушбу сумма энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 бараваридан (05.09.2017 й. ҳолатига 74 887 500 сўм ёки 9360 АҚШ доллари) ошмаганда ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талаб қилинмайди.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати