Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик изчил давом этмоқда

10Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Адлия вазирлигида вазир ўринбосари М.Истамов раислигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 16 июндаги Қўшма қарори билан тасдиқланган “Бирлашган миллатлар ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Бошқармаси билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир Ҳаракатлар режаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича Минтақавий бўлими вакили жаноб Ришард Коменда билан учрашув бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан бир қаторда Адлия вазирлигининг фаолияти ҳам кенг ёритиб берилди.

10Ўз навбатида жаноб Р.Коменда ҳам Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилган ишларга ижобий баҳо бериб, келгусида соҳа фаолиятини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтиб, ўз таклифларини билдириб ўтди.

Учрашув сўнгида Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича Минтақавий бўлими билан ҳамкорлик қилишдаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди ва келгусидаги умумий ҳаракатлар режалаштирилди.

Учрашув якунида тарафларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилиб, уларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 


                                      10 10

 

 

 

 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати