Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Шахсни тасдиқловчи миллий карталар: ислоҳот ва хорижий тажриба

10“Электрон хукумат” тизимини такомиллаштириш бўйича вазифаларни амалга ошириш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Давлат дастурида тасдиқланган халққа ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш ва фойдаланиш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида, 2017 йил апрель ойида Савдо-саноат палатаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Корея Республикаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 2017 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикасида шахсни тасдиқловчи миллий карталарни (ID-карталар) жорий этиш лойиҳа олди ишларини амалга ошириш бўйича талабнома юборилган.

Корея Республикаси ҳамкорларининг маълумотига кўра Корея Республикаси АТ маҳсулотларини ривожлантириш миллий агентлиги (NIPA) юқоридаги талабномани мақуллаган ва лойиҳа олди ишларини 2017 йилнинг охиригача тугатишни таклиф қилган.

Ушбу масалалар бўйича 2017 йил 29 августида Адлия вазирлигида Корея Республикасининг АТ маҳсулотларини ривожлантириш миллий агентлиги (NIPA) маслаҳатчилари Хичул Ан (Heechul AN) ва Жонёнг Ли (Jongyeong LEE) билан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи Д.Якубова ва бошқа масъул ходимлари иштирок этди.

Ушбу йиғилишни ўтказишдан мақсад фуқаролик ҳолатларини қайд этиш ва идентификациялаш миллий тизими юзасидан маълумотлар алмашиш, жумладан, ФҲДЁ органлари томонидан фуқаролик ҳолатларини далолатнома ёзувларини расмийлаштириш тартиби ҳамда ушбу маълумотларни Давлат персоналлаштириш марказига юбориб, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахс ўхшашлиги рақамини (шахсий кодини) бериш тартиби юзасидан тушунтириш бериб маълумотлар алмашиш назарда тутилган. Шунингдек, йиғилишда ушбу тизимни келажакдаги режалари юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

10Шундан сўнг, меҳмонлар Корея Республикасида ўзларининг тизими ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтишди. Унга кўра, уларнинг тизими бизникига ўхшаш бўлиб, аҳолини электрон рўйхатини шакллантириш ишларини 1991 йилда бошлаб йўлга қўйганликлари, улар ўзларининг давлатларидаги тизим тартиблари, ФҲДЁ органлари иш тартиби, тизими ва тузилиши ҳақида маълумот беришди.

Шундан сўнг, меҳмонлар бизда яратилаётган ФҲДЁ ягона электрон тизимини ижобий баҳолашди ва чамбарчарс ҳамкорлик қилишга ҳамда молиялаштириш масалаларини ҳам кўриб чиқишни таъкидлаб ўтишди.

Тадбир охирида меҳмонлар Яккасарой тумани ФҲДЁ бўлимига ташриф буюришди. У ерда улар ФҲДЁ бўлимида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёни билан таништириб ўтилди.

 

 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати