Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Янгича тамойил ва ёндашув

Адлия вазирлиги томонидан янгича тамойил ва ёндашув асосида илк маротаба нотариуслар лавозимига танлов бўлиб ўтмоқда.Танлов замонавий талабларга мос равишда очиқ ва шаффоф тарзда Олий малака комиссияси ҳамда жамоат назорати остида ўтказилмоқда. Барчага танлов жараёнини онлайн тарзда кузатиб туриш имконияти берилмоқда. Бу жараёнда самарали жаҳон андозаларидан келиб чиқиб жамоат назорат механизмлари кенг қўлланилиши кўзда тутилган.

Шу мақсадда, Адлия вазирлиги Facebook ижтимойи тармоғида “Адлия билан мулоқот” (Диалог с юстицией) гуруҳи ҳам яратилиб, аҳолининг бу соҳадаги мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари бўйича ишлашнинг янги тизими йўлга қўйилди.

Ушбу гуруҳ орқали кенг жамоатчилик ва мутахассислар билан самарали ҳамкорлик қилишни кутиб қоламиз ва ушбу ҳамкорлик фаолиятимизда мавжуд камчиликларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этишда, шунингдек, давлат хизматларининг сифатини яхшилашга ёрдам беришига умид қиламиз.

 

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати