Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Фаҳрийлар ҳамиша эътиборимизда

Барчамиз  учун энг улуғ, энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамини  катта шоду хуррамлик билан нишонлаяпмиз. Юртимизнинг  барча ҳудудларида Мустақиллик байрамимизга бағишланган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, ушбу тадбирлар “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан мустақилликнинг 26 йиллик байрами ва муборак қурбон ҳайити муносабати билан “Фаҳрийлар ҳамиша эътиборимизда” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда кўп йиллар давомида адлия органлари тизимида фаолият кўрсатган фаҳрийларнинг хонадонларига Адлия вазирлигининг масъул ходимлари ташриф буюришди, уларга байрам совғаларини улашишди ва кириб келган қўшалоқ байрамлар – Мустақилликнинг 26 йиллиги ҳамда муборак Қурбон хайити билан вазирлик жамоаси номидан чин кўнгилдан, самимий  табрик билан қутлашди. Улар билан бирга бугунги адлия тизимида рўй бераётган ўзгаришлар ва муаммолар юзасидан қизғин суҳбатлашишди.





Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати