Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи мажлисини тайёрлаш бўйича экспертлар биринчи йиғилиши якунлари бўйича

2017 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи мажлисини тайёрлаш бўйича экспертлар биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирликлари ҳамда Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси Ҳуқуқ ва адлия вазирликлари вакиллари иштирок этди.

Экспертлар учрашуви доирасида Ўзбекистон томони 2017 йил октябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи мажлиси (қуйидаги матнда - Мажлис)га тайёргарлик бориши ҳақидаги маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама этилди:

•                     Мажлис кун тартиби;

•                     Мажлис якунлари бўйича қўшма баёнот;

•                     ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг Мажлиси суд-эксперт фаолияти бўйича экспертлар Ишчи гуруҳи Регламенти;

•                    Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг юридик хизматлар бўйича Ишчи гуруҳи Регламенти.

Томонлар барча кўтарилган масалалар бўйича ягона ёндашувни ишлаб чиқишлари ва уларни Мажлис арафасида экспертларнинг иккинчи йиғилиши доирасида муҳокама этишлари зарур.

Томонлар таъкидлашича, учрашув ишчанлик ва самимий руҳда ўтди.

Йиғилиш якунлари бўйича томонлар баённома имзоладилар. 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати