Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юридик хизмат - фаолият такомиллашмоқда

Мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бунда, аввало юридик хизмат ролини оширишга муҳим омил сифатида қаралмоқда.

Январ ойида муҳтарам Президентимиз томонидан бу соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сонли Қарори имзоланди.

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг 250-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини ҳамда унда белгиланган вазифаларни давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари эътиборига етказиш мақсадида, Адлия вазирлиги,Тошкет вилояти ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилояти давлат ва хўжалик бошқаруви органлари юридик хизмати ходимлари  иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733- сон қарорида белгиланган юридик хизмат ходимларининг вазифа ва мажбуриятлари” мавзусида амалий ўқув семинар ташкил этилди.  

Алоҳида таъкидлаш жоизки, қарор билан бу соҳада узоқ вақтлардан буён ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар тўлиқ ҳал этилди.Мазкур қарори билан республика, худуд (вилоят) ва туман (шаҳар)лар даражасидаги юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича аниқ лавозим разрядлари белгиланди.

Юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги ва шу билан бирга мартаба даражалари учун бериладиган ҳар ойлик лавозим маошига устама миқдорлари аниқ фоизларда белгилаб берилди.Қарор билан белгиланган яна бир муҳим масала давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг аниқ шакллари белгилаб берилгани бўлди.

Қарор билан ўз ечимини топган энг муҳим масалалардан яна бири– бу давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг минимал норматив ва мезонларининг қатъий белгилаб берилганидир. Мазкур қарор билан тасдиқланган низомда юридик хизматларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга юридик хизматларнинг меҳнат муносабатларини тартибга солишдаги, давлат органлари ва ташкилотларининг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги роли, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив тусдаги қарорларнинг ҳуқуқий экспертизаси юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Тадбирда иштирокчиларЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733- сон қарорида белгиланган юридик хизмат ходимларининг вазифа ва мажбуриятлари юзасидан мунозара ва савол жавоблар билан ўзаро фикр алмашдилар.

Шубҳасиз, амалий ўқув семинарда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар соҳа фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати