Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Бектемир туманида сайёр қабул ташкил этилди

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи А.Сафаев жорий йил 27 июлда Бектемир туманида жисмоний шахсларни ва юридик шахс вакилларини сайёр қабулини амалга оширди.

Сайёр қабулда туманда фаолият кўрсатаётган “MED EXPRESS” масъулияти чекланган жамияти директори Г.Якубова медицина соҳасида хизмат кўрсатиши  ва лицензия олиши масаласида мурожаат этди. МЧЖ директори Г.Якубовага бу борада тушунтиришлар берилди ва сайёр қабул жараёнида иштирок этган туман “ягона дарча” маркази масъулларига лицензия масаласида кўрсатма берилди.

Шунингдек, “TURABEK ELIT” масъулияти чекланган жамияти директори М.Тураев жамият фаолияти учун электр энергияси таъминотига уланиши масаласида мурожаат этди. МЧЖ директори М.Тураевга электр энергияси таъминотига уланиши юзасидан зарур бўлган ҳужжатлар ҳақида унга маълум қилинди.

“MARJON MOLDING” масъулияти чекланган жамияти директори А.Дияров маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ солиқдаги имтиёзлар, рекламани жойлаштириш масаласида тушунтиришлар сўраб мурожаат этди. Жамият директори А.Дияровга маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ солиқдаги имтиёзлар, рекламани жойлаштириш масаласида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, “Фаррухжон савдо” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Тохиров оғзаки мурожаат этиб, умумий овқатланиш хизмати учун рухсатнома олиши зарурлигини маълум қилди. Корхона раҳбари Ф.Тохировга бу борада тушунтиришлар берилиб, рухсатнома масаласида “ягона дарча” маркази масъулларига кўрсатма берилди.

Сайёр қабул жараёнида иштирок этган жисмоний шахсларга, юридик шахс вакилларига Тошкент шаҳар адлия бошқармаси раҳбариятининг қабул кунлари, бошқармада ташкил этилган “ишонч телефон”и, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхоналарига мурожаат қилиши мумкинлиги борасида маълумот билдириб ўтилди ҳамда бошқа қизиқтирган саволлар юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларига асосан тушунтиришлар берилди.

 

 


Муаллиф: Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси