Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Коррупцияга қарши кураш бугуннинг долзарб вазифаси

10Жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари билан ижтимоий шерикчиликнинг самарадорлиги” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Унда бошқарма ва унинг қуйи тизими идоралари масъул ходимлари, прокуратура, статистика ва солиқ бошқармалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Тадбирда маърузачилар томонидан асосий эътибор давлат органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларга қаратилди.

2017 йил 3 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти, шунингдек, унинг жойлардаги ижроси бўйича атрофлича тушунтиришлар берилиб, фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Мазкур қонуннинг 2-боб 7 моддасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат оршганларининг вазифалари аниқ белгилаб қўйилган.

Бу борада Адлия вазирлиги олдига ҳам бир қатор ваколатлар юклатилган. Булардан энг муҳими коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш; аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятни амалга оширади. Коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва қонун доирасидаги бошқа ваколатларни амалга ошириш каби вазифалар белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига асосан, бошқарма ва унинг қуйи тизими идоралари ходимлари томонидан 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида 100 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот 4 та веб-сайт, 1 та газета, 2 та радио, 93 та учрашув, давра суҳбатлари ва семинарлар, 1 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот шаклида амалга оширилди.

Қонуннинг 14-моддасида фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши белгиланган:

- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амлаг оширишда иштирок этиши;

- аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши;

- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;

- коррупцияга қарашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

10Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ушбу моддада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Идоралараро комиссия ва ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятида, шунингдек, давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоат-маслаҳат органлари фаолиятида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши каби масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида бошқармада ҳар хафтанинг жума кунлари ўтказилиб келинаётган “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотларида доимий равишда тушунтиришлар берилмоқда. 

Бундан ташқари ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари профилактика куни муносабати билан корхона, ташкилот, муассасаларда, маҳаллалар ва жамоат жойларида ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги ўтказиладиган тадбирларда мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича атрофлича тушунтиришлар берилмоқда.

Семинар сўнгида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди ва кўргазмали буклетлар тарқатилди.

 


Муаллиф: Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими