Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш масалалари

10Андижон шахридаги “Hamkor” Бизнес маркази мехмонхонасининг анжуманлар залида “Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш буйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва вилоятдаги барча босма оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий максад - 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни кучга киргани  ва Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Коррупцияга карши курашиш тугрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг коидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори кабул килингани муносабати билан ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг коррупциявий ҳолатларга қарши курашиш масалаларида хабардорлигини янада ошириш, мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб килиш, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, ижтимоий шериклик доирасида қўшма иш режаларини муҳокама этиш, ОАВда коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича касбий билим ва кўникмаларни оширишдан иборатдир.

10

Шуни қайд этиш керакки, бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида долзарб масалалардан бири бу коррупция эканлиги факт бўлиб қолмокда. Коррупция чегара билмайди, у жамият ҳаётининг барча жабҳаларига, қадриятлар тизимига кириб бориб, одоб-ахлок меъёрларини бузади, эркинлик ва демократия тамойилларига, фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бўлган ишончига путур етказади, давлатнинг иқтисодий ривожига тўсқинлик қилади. Бир сўз билан айтганда. коррупциявий ҳолатларни бартараф этмасдан, хар қандай жамиятнинг барқарор ривожланиши мумкин эмас.

Тадбирда қайд этилганидек, ҳудудий босма ОАВ вакиллари, Интернет веб-сайтлар ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида ўзаро ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш, қонунда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ролини ошириш, қонун доирасида амалга оширилаётган ишларни ОАВда кенг, тизимли ёритиш ва бунда хар бир фуқаронинг шахсий позициясини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

10Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошка ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йул қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича катъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмокда.

Қайд этилганидек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун хар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этсагина, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо булади.

“Коррупцияга карши курашиш тўғрисида”ги қонунда фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқлари кафолатланган. Конунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилиниши қайд этилди.

10Тадбирда сўзга чиққанлар, давлат бошкаруви соҳасида коррупциядан огоҳлантириш бўйича чоралар, жумладан, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, парламент ва жамоатчилик назорати, мансабдор шахслар фаолияти сифатини баҳолаш ҳамда ишга кабул қилиш ва мансаб пиллапояларидан кўтарилишда очиқлик ва холислик тамойили асосида танловли саралашларни олиб бориш тизимларини жорий этиш белгиланганлигини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир очиқ мулоқот, баҳс-мунозара тарзида ўтди. Конуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш ва “Коррупцияга карши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, унда белгиланган вазифаларни атрофлича тушунтириш, ОАВ олдида турган энг муҳим долзарб масалалар, журналистик суриштирувни ўтказиш ва ушбу мавзуни таҳлилий ёритиш бўйича билим ва касбий кўникмаларни ўзлаштиришга оид масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

 


 

 

Муаллиф: А.Отажонов, Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи