Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлиги масалалари

10Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Қонунчилик палатаси Спикери ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш раиси, Адлия вазири томонидан Жорий йилнинг 2 июнь куни “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 93-банди ижроси юзасидан аҳолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий онгни янада юксалтириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар” 1-банди ижроси юзасидан жорий йилнинг 12 июль куни Адлия вазирлигида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мақсади ва мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига, қонун ижрочиларига етказишни ташкил этиш бўйича кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

10Семинар-тренингда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг масъул ходимлари  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади ва мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига, қонун ижрочиларига етказишни ташкил этиш, бу борада ҳар бир ижрочи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

2017 йилнинг 8 февралидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ,  қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ижрочиларга ўз вақтида етказишни таъминлаш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек тегишли қонун ҳужжатлари матнидан монеликсиз фойдаланиш имконини яратиш ва ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хилда қўлланилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муҳим вазифалари этиб белгиланди.

10Шу билан бирга, Адлия вазирлигига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни барча давлат органлари ва ташкилотларига тезкор етказиш вазифаси юклатилган.

Шунга кўра, “E-xat” ҳимояланган электрон почта тизими орқали жорий йилнинг 1 ярим йиллигида қабул қилинган 1 078 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда 194 та давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларининг 207 та ҳамда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви ҳамда туман шаҳар бўлинмаларининг 207 та “E-xat” почта манзилига юборилиб, мониторинг қилинди.

Мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўзларининг 11 604 та тизим идораларига юборилиб, 554 958 нафар ходим (ижрочи)лари эътиборига етказилди.

10Тадбирда ушбу амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда айрим давлат бошқаруви органлари ва идораларнинг масъул ходимлари томонидан ушбу соҳада айрим камчиликларга йўл қўйилаётганлиги такидлаб ўтилди.

Семинар-тренингда Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказиш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириши бўйича ваколатли давлат органи сифатида белгиланлигини бу борада ҳар бир давлат органи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзларининг қўйи тизимларидаги ташкилотларигача етказишлари учун шахсан масъул эканлиги белгилаб ўтилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди ва келажакда қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

 

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати