Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида тезкор тарқатиш, шунингдек Миллий базага жойлаштириш масалалари

10Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан манфаатдор ташкилотлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари ҳамкорлигида “Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида тезкор тарқатиш, шунингдек Миллий базага жойлаштириш масалалари” мавзусида Адлия вазирлиги биносида ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Мазкур ўқув семинар машғулотида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаши фаолиятига тўхталиб ўтилди.

Кейинги йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу бўйича кенг қамровли тизим яратилди. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эса юртимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини яхшилашдек устувор вазифалар билан чуқурроқ шуғулланиш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги 1602-сон қарорига асосан, Адлия вазири раислигида Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари раҳбарларидан иборат Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тузилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг асосий вазифалари  белгиланди.Хусусан:

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишга принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланилишини таъминлаш, ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар Кенгашнинг устувор вазифалари этиб белгиланди.

10

Ушбу устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги 175-сон қарорига мувофиқ, “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисида” Низом янги таҳрирда қабул қилинди. Мазкур низом билан Кенгашга жамиятда аҳолини ҳуқуқий онгини ошириш ва қабул қилинган қонун ҳужжатларини аҳолига ва ижрочиларга етказиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Жумладан, аҳоли билан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, ушбу ишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.

Жорий йилнинг ўтган даврида 457 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, уларда қарийб 9 миллионга яқин киши қатнашди.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида уч босқичли “Ҳуқуқ билимдонлари – 2017” республика танловининг туман (шаҳар), вилоят босқичлари ўтказилиб, 47 865 нафар 8-9-синф ўқувчилари қамраб олинди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун эса “Сиз қонунни биласизми?” республика кўрик-танловининг 1 – 3 босқичлари ўтказилиб, 80 160 нафар ўқувчи иштирок этди.

“Тафаккур синовлари” республика кўрик-танловининг биринчи босқичи олий таълим  муассасалари факультетлари ўртасида, иккинчи (саралаш) босқичи 18 та гуруҳ ўртасида, учинчи (минтақавий) босқичи 5 та гуруҳ ўртасида ўтказилиб, якуний республика босқичи ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

1 июнь куни пойтахтдаги Ғафур Ғулом боғида Меҳрибонлик уйларининг минг нафар тарбияланувчилари учун “Эртамиз бугундан бошланади” мавзусида Ўзбекистон Республикаси “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, бу борадаги адабиётлар, плакат ва буклетлар намойиш этилиб, кўргазмали семинар ташкил этилди.

10Бу каби тадбирлар ҳудудларда ҳам амалга оширилмоқда.

Давр талабидан келиб чиқиб, ҳуқуқий ахборотни интернет тармоғи орқали етказиб бериш амалиёти ҳам кенг йўлга қўйилди. Интернет тармоғида “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотларининг миллий базаси” — “LexUZ”нинг яратилгани аҳолига ҳуқуқий ахборот етказиб бериш борасидаги ишларни янада жонлантирди. Ҳозир ўзбек ва рус тилларидаги 49 мингдан ортиқ ҳужжат жамланган ушбу базадан рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 51 мингтани ташкил этган бўлса, бир кунда 15 минг нафардан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар бепул фойдаланмоқда.

Бундан ташқари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоат бирлашмаларининг интернетдаги сайтлари орқали ҳам ҳуқуқий ахборот ва маълумотлар етказиш амалиёти кенг йўлга қўйилгани бу борадаги фаолиятни сифат жиҳатдан яхшилаш, аҳолининг кенгроқ қатламини қамраб олиш имконини берди.

Шу билан бирга, ҳозир мамлакатимизда ҳуқуқ соҳасига ихтисослашган 5 та журнал ва 40 тага яқин газета кўп минг нусхада чоп этилмоқда. Ўтган давр мобайнида Конституция, қонунлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини шарҳлашга қаратилган жами 13 минг нусхадан ортиқ дарслик, қўлланма ва оммабоп юридик адабиётлар нашр этилди.

Жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли дастур ва тадбирлар ишлаб чиқилиб, кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламлари 79 минг нусхада, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами” ҳар ҳафтада 4 459 нусхада, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами” ҳар чоракда 1 858 нусхада расмий нашр этилиб, жойларга ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Мустақиллик йилларида нашр этилган кодексларга шарҳлар янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида қайта кўриб чиқилди, 16 та кодекснинг 12 тасига шарҳ тайёрлаш бўйича Идоралараро кенгаш қарори билан ишчи гуруҳи шакллантирилиб, шарҳлар тайёрланмоқда.

10Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Гапнинг индаллосини айтганда, бу борада қилинган ишлар ҳақида кўп гапиришимиз мумкин. Лекин, олдимизда амалга оширилиш зарур бўлган чора-тадбирлар ҳали жудаям кўп. Тўғрироғини айтганда, йигит-қизларимизни мафкуравий тажовуз ва хуружлардан асраш учун ҳам уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришимиз, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини янада оширишимиз керак, бу бўйича барча имкониятлардан фойдаланишимиз зарур.

Давлат бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмалари ушбу масалага алоҳида масъулият билан қарашлари талаб этилади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш томонидан ҳудудлардаги бу борадаги фаолият таҳлил қилиниб, умумлаштирилди. Умумлаштириш якунларига кўра, соҳада ўз ечимини кутаётган камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатиб берилди.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати