Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Қонунчиликдаги янлигиклар

10Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси, пост патрол хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларнинг мазмун-моҳиятини ижрочиларга етказиш мақсадида “Қонунчиликдаги янлигиклар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда Суд идоралари, адлия бошқармаси, Бозорлар уюшмаси ва вилоят ИИБ ИХ ва ЮТБ, ХООБ, ППХ ва ЖТСБ марказий аппарат ходимлари, хизмат соҳха ва саф бўлинма ходимлари, туман (шаҳар) ИИБ бошлиқларининг хизмат бўйича ўринбосарлари, ЖТБ бошлиқлари ва ВСХ бошлиқлари иштирок этдилар.

10Тадбирда сўз олганлар, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонуни ва “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Ушбу Қонуннинг мақсади маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги, маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатлиги ва агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши эътироф этилди.

10

Шунингдек, тадбирда маърузачилар аввало маъмурий қамоқнинг мазмун-моҳиятига туҳталиб, маъмурий қамоққа олиш — маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва уч суткадан ўн беш суткагача бўлган муддатга, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун ўттиз суткагача бўлган муддатга қўлланилиши қайд этилди.

Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоққа олинган фуқаролари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунда белгиланган чекловлар инобатга олинган ҳолда ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланиши, маъмурий қамоқни ўташ тартиби ва шароитлари, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот олиши,аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиши, ўзларининг шахсий хавфсизлиги ва соғлиғи сақланиши таъминланадиган шароитларда сақланиши, тегишли тиббий ёрдам олиш, почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатиш, адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашишлари таъкидланди.

10Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича телефон орқали ҳар куни лимитланган бир марталик сўзлашиш, тунги вақтда узлуксиз саккиз соат ухлаш, махсус қабулхона ҳудудида махсус ажратилган жойларда кундузги вақтда давомийлиги икки соатдан кам бўлмаган ҳар кунги сайр қилиш, диний расм-русумларни адо этиш, агар бу ички тартиб қоидаларини, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаса, меҳнатга жалб қилинган тақдирда тегишли ҳақ олиш ва меҳнатининг муҳофаза қилиниши, белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш, моддий-маиший шароитлардан, ўқув-бадиий, ахборот материалларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа нарсалар ва ашёлардан фойдаланиш, белгиланган тартибда дори воситаларини олиш ва сақлаш, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоққа олинган фуқаролари, ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиш ҳуқуқига эга эканликлари, маъмурий қамоққа олинган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги тўғрисида бир қатор маърузалар тингланди.

Тадбир эркин суҳбат асносида бўлиб йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутаҳасислар томонидан маълумотларга эга бўлдилар ҳамда юқоридаги қонун ва қарорлар юзасидан ўзларининг фикрларини ва бир қатор таклифларни ҳам билдирдилар. Шу билан бирга, юртимизда қабул қилинаётган янги қонунлар ва қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар кенг оммага тарғиб қилиш ва қонунларни шахсий таркибга етказиш масалалари бўйича келишиб олинди.


Муаллиф: Ҳ.Ахмедов, Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи