Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Соғлом оила – юрт таянчи

10Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Андижон тиббиёт институтдаги кошидаги тиббиёт клиникасида “Соғлом оила – юрт таянчи” ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мавзуларида амалий-семинар ташкил этилди.

Тадбирда прокуратура, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Андижон вилояти бошқармаси, адлия бошқармаси, ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон мусилмонлар идораси Андижон вилоят вакиллиги, клиника бош шифокорлар ва мутахасислар иштирок этдилар.

10Тадбирда сўз олганлар, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда  аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустахкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини мухофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги  Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшларни айниқса, қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, никохланувчи шахсларнинг тиббий кўригини ташкил этиш, эрта турмуш қуриш, эрта туғуруқлар ҳамда ёш оилалар ўртасидаги ажримларнинг олдини олиш” масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни  Конституциянинг тегишли бобида – “Оила” жамиятнинг асосий бўғини шундай экан оила давлатимизнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилиб, оиланинг мустаҳкам бўлишига таъсир этувчи омиллардан бири – никоҳ ёши ҳисобланишлиги, Юртимизда никоҳ ёши қатъий белгиланганлиги, мустаҳкам оиланинг асоси қонуний тузилган никоҳ ва соғлом эр-хотиндан иборатлиги, тиббиёт ҳулосасига кўра эрта оила қуриш мақсадга мувофиқ эмаслиги. Қонуний никохдан ўтишдан олдидан тиббий кўрикнинг катта аҳамияти борлиги, тиббий кўрикдан ўтиш хозирги кунда хаётий зарурат эканлиги, соғлом турмушдан соғлом фарзандлар вояга етиши ҳозирги кунда долзарб вазифамиз саналаётгани таъкидланди.

       10 Тадбир давомида соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш муаммолари бўйича оилалар, никоҳланувчи ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий кўрик ҳозирги кунда олдимизда турган муҳим масалалардан бири эканлиги этироф этилди.

Шунингдек, тадбирда оилавий низолар, ёшлар тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши — оилалар барбод бўлишининг асосий сабабларидан бири эканлигини, оилалардаги тинч-тотувлик маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлиги, шаръий никоҳ, шунингдек оиланинг соғломлиги жамият мустаҳкамлиги ҳамда мамлакат барқарорлиги, йигит ва қизларни оила қуришга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёрлашга кўмаклашиш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини ёшлар онгига сингдириш масалаларига алоҳида тўҳталиб ўтилди.

10Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон Қарорининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фуқаролар йиғинлари ҳамда корҳона, ташкилот ва муассасаларда юқоридаги Қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш юзасидан ҳафтанинг пайшанба кунлари профилактика кунида жойларда тарғибот тадбирлари амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларга чек қўйиш, содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар самарасини ошириш шунингдек, аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида профилактик суҳбатлар ташкил этиш, одам савдоси, фрибгарлик жиноятлари ва фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан маърузалар тингланди. 

Тадбир эркин суҳбат асносида бўлиб йиғилиш иштирокчилари юқоридаги масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига мутахасислар томонидан маълумотларга эга бўлдилар.


Муаллиф: А.Шербоев, Андижон шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси