Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Нотариат идоралари халққа хизмат қилиши керак

10:10 “Тараққиёт стратегияси” марказида “Нотариат идоралари халққа хизмат қилиши керак” жамоатчилик фикри сўрови натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Анвар Усманов, вазирлик Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқарма бошлиғи ўринбосари Ином Қудратов, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи Абдураҳмон Сафаев ҳамда Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Лазиз Мусашайховлар ОАВ вакиллари саволларига жавоб беришди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқлари, тегишли мутассадди ходимлар, Тошкент шаҳри ва вилояти нотариуслари иштирок этди. Тадбир давомида бугунги кунда нотариат институти ривожланишининг долзарб масалалари, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган ҳуқуқий хизмат тартиблари, нотариат идораларининг иш шароитлари ҳамда фуқароларга яратилаётган қўшимча қулайликлар ҳақида фикр юритилди.

10Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида нотариал идоралар фаолиятини автоматлаштириш, барча нотариал битимлар ҳисобини марказлашган ҳолда юритиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли ва тадбиркорларга нотариат соҳасида интерактив давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Жумладан, бу борада Нотариат институтининг жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва аҳамиятини ошириш ҳамда нотариуслар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш мақсадида “Нотариат институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ҳамда “Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Хозирда лойиҳалар юзасидан манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифлари олинмоқда. Лойиҳаларда Дастурнинг нотариатга оид барча вазифалари қамраб олинган.

Қонун ижодкорлиги фаолияти билан бир қаторда Адлия вазирлиги томонидан соҳани ривожлантириш бўйича ташкилий-техник ишлар ҳам амалга ошрилмоқда. Хусусан:

10нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишни назарда тутувчи “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилди;

кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилиб, унга 800 мингдан ортиқ маълумотлар киритилди;

ариза берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали нотариус қабулига олдиндан ёзилиш учун мурожаат қилиш имконияти яратилди;

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик тўғрисида маълумотларни олиш учун тайёрланди;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган маълумотларни автоматик равишда солиқ органларига “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этиш механизми жорий қилинди.

Ушбу чора-тадбирларнинг ҳаётийлигини таъминлаш, соҳадаги муаммоларни таҳлил қилиш, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, кенг жамоатчиликнинг нотариат соҳасидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида шу йилнинг 12-17 июнь кунлари давомида “Тараққиёт стратегияси” марказининг расмий веб-сайти (www.strategy.uz) орқали “Нотариат идоралари халққа хизмат қилиши керак” мавзусида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан жами 1104 нафар фуқаро иштирок этди.

Жамоатчилик фикри сўровини ўтказиш жараёнида респондентлардан нотариал идоралар томонидан хизмат кўрсатиш тартиб-таомиллари, нотариал хизматлар учун олинадиган давлат божи миқдорлари ҳақида фуқароларнинг қай даражада ахборотга эга эканликлари ёки ноқонуний хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлиш каби ҳолатлар ҳақида сўралди. Респондентларнинг кўпчилиги (58.1%)ни Тошкент шаҳри ташкил қилди.

10Таҳлил натижаларига кўра, респондентларнинг кўпчилиги (32.1%) сўров ўтказилган вақтга нисбатан нотариал идоралар хизматидан охирги бир ой ичида, 21.6% эса охирги уч ой ичида фойдаланганликларини билдирдилар. Бу эса, ўз навбатида фуқаролар томонидан нотариал хатти-ҳаракатларни амалга оширишга мунтазам эҳтиёж билдирилиши ва масаланинг долзарблигини англатади.

Эслатиб ўтамиз, “Тараққиёт стратегияси” маркази Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг экспертлар ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилишини ташкил қилиш, амалга ошириладиган тадбирлар бўйича аҳолининг фикр ва таклифларини тўплаш ва ўрганиш, улар юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ҳаракатлар стратегиясининг амалга ошириб борилиши тўғрисида аҳолини, тадбиркорлик субъектларини, фуқаролик жамияти институтларини ва халқаро жамоатчиликни кенг хабардор қилиш каби вазифаларни бажариши белгиланган.

 



Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати