Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи расмий рўйхатдан ўтказилди

Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимиз ёшларининг ўй-кечинмалари, орзу ниятларини рўёбга чиқариш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.10

Куни кеча давлатимиз раҳбари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойида ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлақо янги ташкилот – Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш таклифини илгари сурдилар. Ушбу таклиф мамлакатимиз ёшлари томонидан зўр иштиёқ билан кутиб олинди.

Шу муносабат билан, ўтказилган мазкур Қурултойда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш бўйича таклиф қўллаб-қувватланди.

10Адлия вазирлигига тақдим қилинган ҳужжатларга мувофиқ асосий мақсади ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат бўлган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раҳбарлигида 2017 йил 5 июлда ўтказилган йиғилишда Адлия вазири М.Икромов томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қ.Қуранбоевга Иттифоқнинг вазирликдан давлат рўйхатидан ўтказилган гувоҳномаси топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида олиб боради ва мамлакатимиз қонунчилигида назарда тутилган юридик шахсларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлади.

 


 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати