Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Мамлакатимизда ёшлар сиёсатининг амалга оширилиши: ҳолати, муаммо ва истиқболлари

10Андижон давлат университетининг кичик мажлислар залида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, ақлий, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан ривожланишларига кўмаклашиш, сифатли таълимни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш, ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширилишини ўрганиш ҳамда ёшлар орасида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Мамлакатимизда ёшлар сиёсатининг амалга оширилиши: ҳолати, муаммо ва истиқболлари” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

10

Тадбирда вилоят прокуратураси, адлия, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бошқармаси, халқ таълими бошқармаси, хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ, сиёсий партиялар, “Фуқаролик жамияти – Гражданское общество – Civil society”, “Ҳуқуқ ва бурч” журналлари таҳририяти вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Семинарда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўз сўзида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни 4 боб 33 моддадан иборат эканлиги, ушбу қонун ёшларга оид кўп жабҳаларни қамраб олганлиги ҳамда ёшларга алоҳида эътибор қаратилганлиги, айниқса ёшлар давлатнинг эътибор марказида бўлаётганлиги алоҳида таъкидлаб, вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар самараси ва ҳамкорлик режалари хусусида атрофлича фикр билдириб ўтди.

10Шунингдек, тадбирда сўз олганлар, мамлакатимизда ёшларга қаратилган эътибор, ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, 

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг айрим боб ва моддалари хусусида тўҳталиб ўтдилар. Бундан ташқари, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, таълим муассасаларида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ёшларни иш билан таъминлаш масалалари, шу йўналишлар бўйича юқоридаги Қонунда белгиланган устувор вазифалар хусусида маърузалар тингланди.

   Шу билан бирга Қонуннинг 26-моддасида белгилаб қўйилган ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мавзусига тўхталиб ўтилди. Жумладан, давлат органлари ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиши, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилиши, ёшларга тадбиркорлик фаолияти асослари ўқитилиши, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда янада мукаммал дастурлар ишлаб чиқиш таклифлари билдирилди.

10

Тадбир сўнгида, йиғилиш  иштирокчилари эркин суҳбат асносида ўзларини қизиқтирган саволларига айниқса, ёшларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида мутаҳасислар томонидан маълумотларга эга бўлдилар.

Ҳулоса қилиб айтганда, Ёшлар миллат ва юрт истиқболини белгиловчи улкан кучдир. Ватанимиз равнақи ва ёш авлоднинг камолоти, илмий салоҳияти, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбия топишига боғлиқ. Зеро, Биринчи Президентимизнинг “Бугун ёшларимиз ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга киряпти. Мен бу ёшларга ишонаман” деган сўзлари замирида ёш авлодимизга нисбатан қанчалар меҳр, ишонч ва эътибор мужассам эканини кўриш мумкин.

 


Муаллиф: Ф.Акилов, Адлия бошқармаси масъул ходими