Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ёшлар ва қонун

Андижон вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Бўз туманида жойлашган 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлар ва қонун” мавзусида учрашув ташкил этилди

Тадбирда туман ҳокимлиги, адлия бошқармаси, прокуратура, ИИБ, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши, мактаб ўқитувчи ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар, мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуни ёшларнинг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг қонуний асосини яратиб бериш билан бирга ушбу қонунлар ёшлар тарбиясида, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатишда, иш билан таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий база вазифасини ўтаётганлиги эътироф этилди.

Шундай бўлсада, ёшлар хоҳиш истакларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга доимий равишда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, янги таҳрирда қабул қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланди. Шундан келиб чиқиб, ёшларга оид муносабатларни тартибга солиш мақсадида, 2016 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни янги тахрирда имзоланганлигига алоҳида тўҳталиб ўтдилар.

Мазкур учрашув давомида мамлакатимизда ёшларга қаратилган эътибор, ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти хусусида маърузалар тингланди.

Жумладан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш,  иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича кенг тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида, ушбу мактабнинг 9-синф битирувчи ўқувчи ёшларига фуқаролик паспортлари тантали равишда топширилди.

Муаллиф: Г.Саломов, Бўз туман ФҲДЁ бўлими мудири