Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида

10Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Андижон шаҳрида жойлашган “Бахт уйи” биносининг мажлислар залида “Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” мавзусида вилоятда фаолият кўрсатаётган ҳорижий инвестициялар ва ҳорижий инвеститциялар иштирокидаги корҳона раҳбарлари ва соҳа масъуллари иштирокида очиқ мулоқот шаклида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан бири ҳисобланаётганлиги, шу боис тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаси айланганлиги, Юртбошимизнинг сўнги йиллар давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш уларни фаолиятларида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф қилиш бўйича бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинаётганлиги қайд этилди.

Мамлакатимизда инвестицион муҳитни такомиллаштириш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кафолатлаш ҳамда инвесторларга кўплаб имтиёзлар яратилиши давлат даражасида аҳамият берилаётгани дунё давлатларида кузатилаётган камдан-кам ҳолатларидан биридир. Дарҳақиқат, инвесторлар ўз маблағларини бошқа бир давлатнинг турли соҳаларини ривожлантиришга жалб этаётганда уларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланганда улар юксак ишонч билан ўз фаолиятларини юритишлари таъкидланди.

Бугунги давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад хам юқоридаги вазифаларни ижро этиш ҳамда амалиётда дуч келаётган мавжуд муаммолар юзасидан суҳбат ўтказиш ҳамда ушбу соҳани янада ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда тадбиркорлик соҳасида дуч келаётган тўсиқларни бартараф этишдан иборатлиги эътироф этилди.

Шунингдек, тадбирда адлия бошқармаси томонидан соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан қисқача маълумот берилди. Ҳусусан, жорий йилнинг 1-чораги давомида вилоятдаги 27 дан ортиқ маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ҳамда назорат қилувчи органларда ўрганишлар ўтказилиб, мазкур ўтказилган ўрганишлар жараёнида 466 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги қайд этилди.

Ушбу қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил этилганда, 16 таси фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан, 4 таси солиқ соҳасига оид, 3 таси банк муассасаларига оид қонунбузилишлар ҳамда 291 та бошқа қонунбузилишлар аниқланганлиги, буни натижасида адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида тадбиркорлар манфаатини кўзлаб 36 та тақдимнома, 138 та огоҳнома, судларга тадбиркорлар фойдасига 56.125.972 сўм пул маблағини ундирилганлиги алоҳида таъкидланди.

10Бундан ташқари, адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан келиб тушган мурожаатлар бўйича хам бир қатор ишлар амалга оширилганлиги ҳусусан, "O'z Tong Xong Kompany" қўшма корхонасининг “Андижон  иккиламчи қора металл” шўъба корхонаси томонидан тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома шартлари бажарилмасдан келинаётганлиги юзасидан мурожаати келиб тушганлиги, мурожаатни ўрганиш давомида қўшма корхона манфаатини кўзлаб 196.961.782 сўм миқдорида асосий қарз ва 35.426.706 сўм пеня ундириш ҳақида Андижон вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилган ҳамда суднинг ҳал қилув қарорига асосан, “Андижон  иккиламчи қора металл” шўъба корхонасидан 123.531.811 сўм пул маблағлари ундирилиши белгиланганлиги йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.

Шунингдек, 2015 йил 20 августда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-391-сонли Фармони қабул қилиниб унга асосан МЖтКга «XVI1 боб киритилиб, “Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, қонунга хилоф равишда аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” киритилганлиги, эндиликда эса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва жиноят кодексларининг тегишли моддаларига асосан Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун жавобгарлик масалалари борлиги алоҳида таъкидланди.

 Тадбир эркин суҳбат асносида бўлиб, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди ва йиғилиш давомида ҳорижий инвестициялар ва ҳорижий инвеститциялар иштирокидаги корҳоналар фаолиятини юритиш, янада ривожлантириш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олдилар. Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари тадбир юзасидан ўзларининг фикр мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

 


 

Муаллиф: Э.Жулиев, Адлия бошқармаси катта маслаҳатчиси