Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юридик хизмат ходимлари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалалари

10Мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бунда, аввало юридик хизмат ролининг оширишга муҳим омил сифатида қаралмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Президентимиз томонидан бу соҳани тубдан ислоҳ этиш мақсадида қабул қилинган “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 250-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши юридик хизматлар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб бериб, уларнинг мақомини янги босқичга кўтарди.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Бухоро давлат университетида “Юридик хизмат ходимлари ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалалари” мавзусида ўтказилган семинар ҳам айнан юқоридаги масалаларга бағишланди.

10Тадбирда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва давлат ташкилотлари юридик хизмати ходимлари, молия-хўжалик ва кадрлар бўйича масъул ходимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, қарор билан бу соҳада узоқ вақтлардан буён ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар тўлиқ ҳал этилди.

Жумладан, мазкур қарор билан республика, вилоят ва туман (шаҳар)лар даражасидаги юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича аниқ лавозим разрядлари белгиланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги ва шу билан бирга мартаба даражалариучун бериладиган ҳар ойлик лавозим маошига устама миқдорлари аниқ фоизларда белгилаб берилди.

10Қарор билан белгиланган яна бир муҳим масала давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг аниқ шакллари белгилаб берилгани бўлди.

Қарор билан ўз ечимини топган энг муҳим масалалардан яна бири – бу давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг минимал норматив ва мезонларининг қатъий белгилаб берилганидир.

Эндиликда давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, уларнинг ҳудудий тузилмаларида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган минимал нормативлар ва мезонларга асосан мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади.

Шу билан бирга судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

10Тадбир давомида иштирокчиларга қарорга мувофиқ минимал норматив ва мезонлар асосида юридик хизматларни ташкил этиш, улар меҳнатига янги лавозим разрядлари бўйича ҳамда узоқ муддат хизмат қилганлиги ва мартаба даражалари учун қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш тартиби юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш иштирокчиларига келгуси фаолиятларида юридик хизматлар фаолиятини тартибга солишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлашда масъулиятни янада оширишлари лозимлиги айтиб ўтилди.

Ўйлаймизки, қарорда белгиланган янги меъёрларни амалиётга кенг жорий этилиши келгусида юридик хизмат ходимлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, келгусида худди шундай семинарлар ташкил қилиниши тўғрисида келишиб олинди.


Муаллиф: Бухоро вилоят адлия бошқармаси Юридик хизматларни мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси