Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Адлия вазирлиги давлат органи юридик хизмат ходимларининг малакасини синовдан ўтказди

Адлия вазирлигида жорий йилнинг 6 июнь куни давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилди

Адлия вазирлигининг Аттестация комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази юридик бўлим етакчи юрисконсульти Жумаев Ботир Узакович, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитаси юрисконсульти Костецкий Вячеслав Михайлович, “Ўзпахтаэкспорт” АЖ юридик бўлим бош мутахассиси Курбанов Фирдавс Кобилжоновичлар аттестациядан ўтказилиб, уларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди.

 

Адлия вазирлигида юридик хизмат ходимлари стажировка ўтамоқда 

Қонун ҳужжатлари талабларига кўра, юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар касбий билимлари, ўқув ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва шакллантириш мақсадида икки хафталик муддатда адлия органларида стажировкадан ўтади.

Адлия вазирлигида ушбу ҳафтада давлат органи ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган “O`ZPAXTAYOG`”АЖ юридик хизмати бошлиғи Шарипов Фарход Самеевич ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси етакчи юрисконсульти Исанов Улуғбек Холмуродовичлар стажировка ўтамоқда.

 

Юридик хизмат ходимлари Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимларга тайинланди 

Қонун ҳужжатлари талабларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилади.

Адлия вазирлигида ўтган хафтада Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги юридик хизмати бошлиғи лавозимига номзод Уринов Шерзод Шарипович тегишли комиссия қарорига асосан суҳбатдан ўтган деб топилиб, ушбу лавозимига тайинлашга келишилди.

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати