Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юридик хизмат соҳасидаги қонунчилик такомиллашмоқда: муаммо ва ечимлар

10Мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бунда, аввало юридик хизмат ролининг оширишга муҳим омил сифатида қаралмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан бу соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сонли қарориимзоланди.

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,2017 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

10Алоҳида таъкидлаш жоизки, қарор билан бу соҳада узоқ вақтлардан буён ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар тўлиқ ҳал этилди.

Жумладан, юридик хизмат ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари турли давлат органлари ва ташкилотларида турлича ёки паст даражада белгиланганлиги бу соҳага олий юридик маълумотга ва амалий тажрибага эга малакали кадрларни жалб этишга тўсқинлик қилиб келаётган эди.

Шу сабабли, мазкур қарори билан республика, худуд (вилоят) ва туман(шаҳар)лар даражасидаги юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича аниқ лавозим разрядлари белгиланди.

Қарор билан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги ва шу билан бирга мартаба даражалариучун бериладиган ҳар ойлик лавозим маошига устама миқдорлари аниқ фоизларда белгилаб берилди.

Қарор билан белгиланган яна бир муҳим масала давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг аниқ шакллари белгилаб берилгани бўлди.

10Очиғини айтишимиз керак, шу пайтгача юридик хизматни ташкил этиш шаклларига давлат органлари ва ташкилотларида турлича ёндашилиб, қаердадир битта ходим бўлса ҳам юридик бюро ёки бўлим шаклида ташкил этилганлигини ёки 3 нафар ходим билан бошқарма шаклида ташкил этилганлигини кўришимиз мумкин эди.Эндиликда қарор билан юридик хизматларни ташкил этишнинг шакллари аниқ белгилаб қўйилди.

Қарор билан ўз ечимини топган энг муҳим масалалардан яна бири – бу давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг минимал норматив ва мезонларининг қатъий белгилаб берилганидир.

Таъкидлаш жоизки, бундай мезонлар илгарилари қонунчилигимизда умуман белгиланмаганлиги сабабли айрим вазирлик ва идораларда кўплаб ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳужжатлар қабул қилиниб, тизимида минглаб ходимлар ишласа-да, бир ёки икки нафар юрист лавозими жорий этилган эди холос.

Хатто, улардан айримларининг худудий бўлимларида умуман бу хизматлар мавжуд ҳам эмас эди. Бу эса албатта юридик хизматлар ишининг сифат ва самарадорлигига  ўзининг салбий таъсирини ўтказиб келарди.

10Қарор билан, эндиликда шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, уларнинг ҳудудий тузилмаларида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган минимал нормативлар
ва мезонларга асосан мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади.

Шу билан бирга судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур қарор мазмун-моҳиятини давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва юридик хизмати ходимлари эътиборига етказиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мажлислар залида Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тегишли ўринбосар ва юридик хизмати раҳбарларииштирокида “Юридик хизмат ходимлари ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга қарорга мувофиқ минимал норматив ва мезонлар асосида юридик хизматларни ташкил этиш, улар меҳнатига янги лавозим разрядлари бўйича ҳамда узоқ муддат хизмат қилганлиги ва мартаба даражалари учун қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш тартиби юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.


Муаллиф: Н.Султанов, Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири