Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Қонунлар тарғиботи ва ҳуқуқий маърифат

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ҳам “Асосий масала – қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир” деб таъкидлаган эдилар.

10Мазкур соҳадаги ишларни янада жонлантириш мақсадда Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2761-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан, аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш асосий вазифалар этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Навоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан 2017 йил 8 июнь куни Кармана туман ҳокимлигида “Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун – моҳияти ва аҳамиятини аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш” мавзусида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонинининг, 2017 йил 12 апрелдаги "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-428-сон қонуннинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида қабул қилинган қонунларнинг мазмуни ҳамда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда тадбиркорлик соҳасида берилган имтиёзлар тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида тузилганлигини, бу эса, фуқароларнинг халқ қабулхонасига қилган ҳар бир мурожаат давлат раҳбарининг назорати даражасида кўриб чиқилишини англатишини, фармон билан ҳалқ қабулхоналари нафақат марказда балки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда тузилганлиги кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш ва хурсандчилик билан кутиб олинганлигини, шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларга мурожаатларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ҳам тузилиб, унга кўра, фуқаролар ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш орқали мазкур виртуал қабулхонага мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишганлигини тўғрисида тушунчалар берилди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида 21 та масала, шунингдек суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ қилишга, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга қаратилган 9 та қонун кўриб чиқилиб маъқулланганлигини ва ҳозирги кунда ушбу қонунлар имзоланиб, амалга киритилганлигини, ушбу қабул қилинган қонунлар аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш, мамлакатда барқарорлик ва фаровонликни кучайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони га кўра, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органлари аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик соҳасидаги бир қатор қонун ҳужжатларига уларга имтиёзлар ва преференциялар беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгилаб қўйилди.

10Жумладан, тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинди. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилди.  Ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилишлари белгилаб қўйилди.

Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ҳамда ходимлари, туман “Ягона дарча” маркази ходимлари, Қизилтепа туман ҳокимлиги, тумандаги давлат бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, корхона, ташкилотлар раҳбар ва ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган семинар қизғин савол жавобларга бой рўҳда ўтди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, семинарда кўриб чиқилган масалаларнинг ғоят долзарблиги ва буни жамиятимизнинг ҳар бир чеккасигача, узоқ-узоқ ҳудудларгача ўз вақтида етказиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролар ва жамият олдидаги вазифамиздир.

Чунки, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, уларнининг ҳуқуқий онгини доимий равишда шакллантириб бориш ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, давлатимиз қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг давлат олдидаги бурчимиздир.

 


Муаллиф: У.Мукумов, Навоий шаҳар 5-сон ДНИ нотариуси